Ўш мэри милиция фахрийларига хизмат машинасини совға қилди

Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев “Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси фахрийлари” жамоат бирлашмасига хизмат машиналарини совға қилди.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, шаҳар рахбари илгари Милиция куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда Янги йил учун замонавий автомобил совға қилишга ваъда берган эди.

Бугун, 29 декабр куни фахрийларга янги русумдаги автомобил калитлари тантанали равишда топширилди.

Бундан ташқари, фахрийлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Ўш шаҳар мэрияси биносида офис хонаси ажратилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ