Қирғизистонга электр транспорт воситаларини импорт қилишда божхона тўловларидан озод қилиш 2026 йил 22 январдан кучга киради.
Бу ҳақда Давлат божхона хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, ушбу имтиёз Евроосиё иқтисодий комиссиясининг 2025 йил 5 декабрдаги қарорига мувофиқ соф электр транспорт воситалари ва кетма-кет гибрид транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.
Бундан ташқари, кўрсатилган санадан бошлаб транспорт воситалари учун ЕОИИ товар номенклатурасига ўзгартиришлар ҳам қўлланилади.
Божхона хизмати таъкидлаганидек, тариф имтиёзлари 2026 йил 1 январдан эмас, балки фақат 22 январдан амал қила бошлайди.
Ташқи савдо иштирокчиларига ушбу даврни олдиндан ҳисобга олиш тавсия этилади.