Эркинликларни жиловловчи “ОАВ тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига киритилди

Ушбу қонун лойиҳаси 2022 йил октябрь ойидан бери  муҳокама қилинмоқда, бироқ экспертлар ва журналистлар ҳужжатни такомиллаштиришда ҳукумат уларнинг қарашларини инобатга олмаётганини таъкидлайдилар.

Президент маъмурияти ишлаб чиққан “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига киритилди. Бу ҳақда Жўқорғу Кенешнинг веб-сайтида маълум қиланган.

Ҳужжатнинг асослаш қисмида амалдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун эскирганлиги, замон талабларига жавоб бермаслиги, унинг ҳуқуқий базаси замонавий жамият воқелигига мос келмаслиги сабабли қайд этилган. Янги қонун, президент маъмуриятининг фикрича, “сўз эркинлиги, фикр плюрализми ва зарур чекловлар ўртасида мувозанатни” ўрнатади.

Қонун қабул қилинса, масалан, интернет сайтлари ОАВ сифатида рўйхатдан ўтишга мажбур бўлади, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларига ОАВ ташкил этиш тақиқланади.

Журналист ва ҳуқуқбонлар янги қонун лойиҳаси сўз эркинлиги ва демократияга таҳдид солаётганидан ҳавотирда. «Адилет» юридик клиникаси раҳбари Чўлпон Жакупова айтишича, бу журналистиканинг Қирғизистондаги келажагини ҳал қилувчи масаладир.

Венеция комиссияси ҳам ушбу ташаббус эркин фикр билдириш ҳуқуқини поймол этиши, жамоатчилик назорати ролини ўйнаётган эркин ОАВлар учун ҳам жиддий оқибатлар келтириб чиқаришидан огоҳлантирган.

Аввалроқ Жўқорғу Кенеш спикери Нурланбек Шакиев бу борада парламент журналистлар ва фуқароларнинг ҳавотирларини инобатга олишини айтган эди.

Ушбу қонун лойиҳаси 2022 йил октябрь ойидан бери муҳокама қилинмоқда, бироқ экспертлар ва журналистлар ҳужжатни такомиллаштиришда ҳукумат уларнинг қарашларини инобатга олмаётганини таъкидлайдилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ