“Мозийга қайтиб” – миграцияда ёзилган китоб

Одилжон Дадажонов “Мозийга қайтиб” номли икки жилдли китоб муаллифи. Бу китобни у Россияда меҳнат муҳожири бўлиб юрганда ёза бошлаган. Китобда 300 нафардан ортиқ Ўш ва Фарғона водийсида яшаган ўз даврининг таниқли инсонлари ҳақида ҳикоя қилинади. https://www.ozodlik.org/a/32577938.html  

Батафсил...

Ғарб уруш бошланганидан бери Украинага юз миллиард долларлик ҳарбий ёрдам берган

Украина 2022 йил февралининг охиридан то шу кунгача Ғарб давлатларидан юз миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам олди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников истеъфодан аввал «Укринформ» агентлигига берган интервьюсида маълум қилган. Вазир гап ҳарбий техника, қурол-яроғ ва ўқ-дори ҳақида кетаётганини айтган. Унга кўра, кўрсатилган умумий ҳарбий кўмакнинг 60 миллиард доллари АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Ғарб сиёсатчилари Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириш…

Батафсил...

Қирғизистонда «Жунхай» бозоридаги савдогарлар намойишга чиқди

Бишкек чеккасида жойлашган «Жунхай» бозоридаги савдогарлар 4 сентябрь куни савдо-сотиқни тўхтатганини маълум қилди. Улар омборларини очишни талаб қилиб намойиш уюштирди. Намойишчилардан бири Аиза Рисбекованинг маълум қилишича, солиқчилар бир ҳафта аввал ўнлаб омборларни муҳрлаб кетган. “Омбордаги молнинг умумий қийматидан 10 фоиз солиқ тўлашимиз керак экан. Лекин биз учун бу катта харажат. 30 йилдан бери қора бозордан мол олиб келамиз. Қолаверса, биздан…

Батафсил...

Ўшдаги кўпкари ўйинларидаги тартибсизликнинг 65 нафар иштирокчиси жазоланди

Кўпкари бўйича Президент кубоги ўйинларидаги тартибсизликларда иштирок этган 65 нафар кишига турли жазо чоралари қўлланди. Ўш вилояти ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, 9 кишига нисбатан ҚР Жиноят кодексининг 280-моддаси («Безорилик») билан иш қўзғатилган. Қора-Сув туман суди 5 нафар шахсга икки ой ҳибс чорасини қўлллаган, тергов изоляторида сақланаётган тўрт нафар шахсга нисбатан эҳтиёт чорасини 4 сентябрь куни танлайди. Қолган 56 нафар…

Батафсил...

Адвокат депутат Мадумаровга нисбатан суд қарорини бекор қилишни талаб қилади

“Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси Адахон Мадумаровни ҳибсга олишга асос бўлган туман судининг қарорини бекор қилиш учун Бишкек шаҳар судига апелляция шикояти берилади. Бу ҳақда Озодликка 3 сентябрь куни ҳуқуқшунос Гуляна Убалиева маълум қилди. “Бугунги кунда суд идораси ишламаяпти. Эртага апелляция шикояти берилади. Биз эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартиришни сўрамаймиз, эҳтиёт чорасини бутунлай бекор қилишни сўраймиз”, — деди адвокат. “Бутун Қирғизистон”…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга тўққизта мактаб ва учта боғча қуриб беради

Россия Қирғизистоннинг турли вилоятларида тўққизта умумтаълим мактабини қуриш ниятида. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президенти матбуот котиби Эрбол Султонбоев ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 1 сентябрь куни Қирғизистон-Россия қўшма биринчи учта мактаби қурилишининг бошланиши рамзи бўлган капсулани қўйиш маросими бўлиб ўтади. Кутилганидек, видеоалоқа форматидаги ушбу тадбирда Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров ва Россия президенти Владимир Путин иштирок этади. Шу…

Батафсил...

Депутат Адахан Мадумаров тергов якунлангунича ҳибсда бўлади

Узоқ йиллардан сўнг энди парламентга келган депутат ватанга хоинликда айбланмоқда. Қирғизистон парламентидаги “Бутун Қирғизистон” фракцияси етакчиси, депутат Адахан Мадумаров 24 октабрга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда сақланади. Бундай қарорни 2-сентабр куни Бишкекнинг Биринчи Май туман суди чиқарган. Адахан Мадумаровнинг адвокати Гуляна Убалиева бир кун ичида Бишкек шаҳар судига апелляция шикоят аризасини беришини маълум қилди. Мадумаров шанба куни…

Батафсил...

Ўшдаги кўк-бўру турниридан сўнг тўрт эркакни калтаклаган гумонланувчилар қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари, калтаклашда гумон қилинган тўрт нафар шахсни қўлга олди. Талас вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 1 сентабрга ўтар кечаси Ватсапп мессенжерида тўрт нафар калтакланган эркак тасвирланган видео тарқалган. Бунга Қирғизистон Мустақиллиги байрами муносабати билан Ўш вилоятида ташкил этилган кўк-бўру турниридан кейинги тартибсизликлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Калтаклаганлар болларни Ўшга бора олмайсизлар,…

Батафсил...

Кўк-бўри иши: Талас милицияси ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича текширув бошлади

Талас вилоят милицияси Кўк-бўри ўйини можаросидан сўнг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони текширишга киришди. Бу ҳақда милиция матбуот хизмати маълум қилди. Милиция ҳодисага алоқадор фуқаролар қонунга мувофиқ жазоланишини айтган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўш вилоятининг тўрт нафар фуқароси калтаклангани акс этган видео тарқалган эди. Видеода улар, 31 август куни Ўшда бўлиб ўтган Кўк-бўри ўйинидан кейинги тартибсизликлар бўйича кечирим сўрашга мажбур бўлган. 31…

Батафсил...

Кўкбўри ўйинидаги тартибсизликлар: 25 киши милицияга олиб келинди

“Тўлўйкўн” ипподромида ўтказилган кўкбўру ўйини ортидан юз берган тартибсизликларда қатнашган 25 киши милицияга олиб келинган. Милиция матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда тергов ва тезкор-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жамоат тартибини бузиш ва провокация билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган тақдирда улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. Етти киши касалхонага ётқизилган, улардан бири милиция ходими. Бундан ташқари, 31 август куни соат 18:50 атрофида…

Батафсил...

Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги яна иккита чегара пункти очилди

Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасидаги иккита чегара пункти 1 сентябрь куни қайта очилди. Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг билдиришича, 1 сентябрь куни эрталаб Ўзбекистоннинг Марҳамат ҳамда Қирғизистоннинг Аравон туманлари ўртасидаги Мингтепа-Қорабағиш чегара ўтказиш пункти тантанали очилган. Davletovuz телеграм канали эса Ўзбекистоннинг Хонобод шаҳридан Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига ўтилувчи Хонобод-Бекобод чегара ўтказиш пункти фаолияти ҳам қайта тиклангани ҳақида ёзди. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида 15 та чегара назорат-ўтказиш пункти…

Батафсил...

Қирғизистон тарихида илк бор ўзбек қаламкашига “халқ ёзувчиси” унвони берилди

Президент Садир Жапаров Мустақиллик куни – 31 август арафасида Абдуғани Абдуғафуровни “Қирғизистон халқ ёзувчиси” унвони билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Қирғизистон тарихида илк марта ўзбек қаламкашига “халқ ёзувчиси” унвони берилди. Жорий йилда 82 ёшни қаршилаётган Абдуғани Абдуғафуров ҳажвчи, драматург ва журналист сифатида танилган. 1941 йилнинг 17 декабрида Ўш шаҳрида туғилган Абдуғафуров ижодий фаолиятини 1965 йилдан бошлаган. Унинг қатор китоблари қирғиз…

Батафсил...

Сурхондарё вилояти ҳокими билан тортишган мактаб директори калтаклаб кетилди

Жорий ой бошида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов билан тортишуви акс этган видео ортидан тармоқларда танилган сариосиёлик мактаб директори Умида Турсунова 30 август куни ўзи ишлайдиган тумандаги 28-мактабда дўппослаб кетилган. Укаси Фахриддин Турсуновнинг айтишича, у ҳозирда Сариосиё туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида қолмоқда. “Бошига стул билан уришган, хушсиз ҳолда касалхонага олиб борилган, боши ёрилган, ҳамма ёқ қон бўлиб ётибди”, деди ҳодисадан…

Батафсил...

Бишкек кўчаларига 200 та янги автобус қўйилди

Хитойдан келтирилган янги автобусларда юриш Мустақиллик куни ва Билимлар кунида бепул бўлади. Пойтахт ҳокимияти маълум қилишича, 200 та яп-янги автобус энди очилган 15, 51 ва 52-йўналишлар ҳамда мавжуд 100, 105, 152, 195 ва 32-йўналишларда қатнайди. Ҳокимият йил охирига қадар яқинда сотиб олинган 1000 дона автобусларнинг қолгани ҳам шаҳар кўчаларида қатнашига ваъда бермоқда. Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг май ойида Хитойга давлат…

Батафсил...
1 … 5 6 7