Ташриф режалаштирилганини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади, дея хабар беради “РИА Новости”.
Путин Қирғизистон раҳбарияти билан учрашувлардан ташқари Беларус президенти Александр Лукашенко билан ҳам икки томонлама музокаралар ўтказади.
Аввалроқ Беларус президенти Александр Лукашенко душанба куни Путин билан телефон орқали мулоқот қилганини ҳамда 15 октябрь куни Қирғизистонда Путин билан учрашишини маълум қилганди.
“Президент режасида ҳақиқатан ҳам Қирғизистонга ташриф бор, буни тасдиқлашимиз мумкин”, — деди Песков.
Песков икки президент ўртасида телефон мулоқоти бўлганини ҳам тасдиқлади. “Путин ва Лукашенко тез-тез телефон орқали гаплашиб туришини биз сизга бир неча бор маълум қилганмиз. Ҳар сафар ҳам бу ҳақида хабар бермаймиз, президентлар кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича келишиб олишади. Кун тартиби шиддат билан ўзгаряпти, демак муҳокама қилинадиган мавзулар ҳам кўп», – деди Песков.