Қирғизистон президенти Садир Жапаров 28−30 сентябрь кунлари амалий ташриф билан Берлинда бўлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ташриф дастурига мувофиқ, Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувлари режалаштирилган.
Бундан ташқари, Садир Жапаровнинг Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этиладиган ишбилармонлик тадбирларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.