Қирғизистонда 7 ёшли қизчани ўлдирган шахс 12 йилга қамалди

Норин туманидаги Ўрта-Нур қишлоғида 7 ёшли қизчани ўлдирганликда айбланган шахс 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳукмни Норин туман суди 22 августдаёқ чиқарган, бироқ бу ҳақида фақат 27 сентябрь куни хабар берилган.

Жабрланувчи томон суд қароридан норози бўлиб аппеляция берган.

Етти яшар Арууке исмли қиз апрель ойида мактабдан уйга қайтаётганда ғойиб бўлган. Унинг жасади зўравонлик белгилари билан қишлоқ четидаги ташландиқ бинодан топилган. Тергов доирасида 64 ёшли эркак гумондор сифатида қўлга олинган. Унга нисбатан ЖК 122-моддаси («Қотиллик») билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ