Нью-Йорк суди Трампни товламачиликда айбдор деб топди

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ва унинг оиласи товламачилик қилганликда айбдор деб топилди. Улар ноқонуний равишда ўз активлари нархини кўтарган.

Reuters агентлигининг ёзишича, тегишли ҳукмни 26 сентябрь куни Артур Энгорон раислигида Нью-Йорк суди чиқарган.

Нью-Йорк прокурори Летиция Жеймс 2022 йилнинг сентябрида Трампга нисбатан товламачилик айбловини олға сурган эди. Прокурорга кўра, Трампга қарашли The Trump Organization ўн йил давомида банк ва суғурта имтиёзларига эга бўлиш мақсадида молия тузилмаларини алдаб, ширкат активлари нархи тўғрисида нотўғри маълумотларни бериб келган.

26 сентябрда чиқарилган суд ҳукми якуний эмас. Бу ишни кўриб чиқиш 2 октябрда давом эттирилади.

Жорий йилда Трампга нисбатан тўртта жиноят иши қўзғатилган. У 2021 йилда Капитолийнинг ишғол этилишига сабаб бўлган воқеаларни уюштириш, Жоржия штатидаги президентлик сайлови натижаларини ўзгартириш учун тил бириктирганликда, Мар-а-Лаго қасрида махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаганликда, молиявий ҳужжатларни сохталаштирганликда айбланмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ