Ўшда парламент депутатининг ўғли коррупцияда гумонланиб қўлга олинди

Ўш вилоятида Божхона бошқармасига қарашли марказининг расмийлаштирув гуруҳи бош инспектори Азатбек Нурдинов қўлга олинди. Бу ҳақда Озодликка Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизматига кўра, Бишкекка олиб кетилган Нурдинов коррупцияда гумон қилинмоқда. Первомайский суди уни 22 майгача тергов изоляторида ҳибсда сақлашга қарор қилган.

Ишончли манбалар ва маҳаллий матбуотга кўра, Азатбек Нурдинов Жогорку Кенеш депутати Нодира Нарматованинг ўғли. Депутат ўзининг Facebookдаги шахсий профилида “Азатбек Нурдинов” фойдаланувчисини ўзининг ўғли сифатида белгилаган.

Нодира Нарматованинг ўзи ҳозирча Азатбек Нурдиновнинг ҳибсга олинишига изоҳ бермади. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳам изоҳ беришга шошилмаяпти.

Нодира Нарматова “Ата-Журт Қирғизистон” партияси рўйхати бўйича 7-чақириқ Жогорку Кенеш депутати ҳисобланади. Илгари у 5-чақириқ парламенти депутати эди. У ўзининг мунозарали ташаббуслари билан танилган. Нодира Нарматова “хорижий вакиллар” деб аталган қонун лойиҳаси ташаббускори.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ