Мазкур видео “Узпресс.кг” сайтининг лойиҳаси ҳисобланади. Кўрсатувда интернетдаги видеолардан фойдаланилди
Батафсил...Oy: Noyabr 2020
Қирғизистон электр энергияни Қозоғистондан сотиб олади
Бош вазир ўринбосари Равшанбек Собиров 2020 йилда Қирғизистон Қозоғистондан 500 миллион киловатт-соат электроэнергия сотиб олишини маълум қилди. Бу ҳақда у 5 ноябрь куни бўлиб ўтган Жўқорғу Кенгес йиғилишида маълум қилди. Бош вазир бу эҳтиёжни Тўхтоғул сув омборидаги сувнинг озлиги билан изоҳлади. “Бугунги кунга қадар Тўхтоғул сув омборида 14,7 миллиард кубометр сув тўпланган. Бу 2019 йилга нисбатан 2 миллиард кубометрга кам.…
Батафсил...Тошкентга сафар қилган Қирғизистон ташқи ишлар вазирини бош вазир А. Арипов қабул қилди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 5 ноябрь куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Қазақбаевни қабул қилди. Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур учрашувда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемиянинг икки томонлама алоқаларга салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Шу куни қўшни давлат бош дипломати Р. Қазақбаев Ўзбекистон…
Батафсил...Бишкекда парламент биноси яқинидаги панжара «одамларга яқинроқ» бўлиши учун бузиб ташланмоқда
Бишкекда Қирғизистон парламенти биноси – Жўқорғу Кенгес атрофидаги тўсиқни бузиш ишлари бошланди. Бишкек мери вазифасини бажарувчи Балбак Тулобаевнинг сўзларига кўра, муниципалитет янги сайланган парламент спикери Талант Мамйтовдан тегишли буйруқ олган. Деворнинг фақат бир қисми бузилмасдан қолади, уларда апрель воқеалари пайтида ҳалок бўлган фуқаролар номи ёзилган ёдгорлик плакатлари ўрнатилади. Аввалроқ, 4 ноябрь куни Жўқорғу Кенгеснинг спикери этиб сайланган Талент Мамитов ўз…
Батафсил...Ўзбекистон Қирғизистон билан муқаддам эришилган келишувларга содиқлигини тасдиқлади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 5 ноябрь куни Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашувда олий ва юқори даражадаги муқаддам эришилган келишувларга содиқлик мавжудлигини тасдиқлади. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, сув хўжалиги ва…
Батафсил...1993 йилдан 2002 йилгача Қирғизистоннинг 1 миллиард долларлик кредитлари талон-тарож қилинган
МХДҚсининг коррупцияга қарши хизмати 1993 йилдан 2002 йилгача Қирғизистоннинг юқори давлат органлари мансабдор шахслари чет эл банклари вакиллари билан тил бириктириб, чет элда кредит маблағларини олиш ва олиб чиқиш бўйича коррупция схемасини ташкил қилганлигини аниқладилар. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг 5 ноябрдаги хабарига кўра, озиқ-овқат, енгил ва фармацевтика саноатини ривожлантириш, тоғ-кон саноати, чиқиндиларни қайта ишлаш заводларини қуриш баҳонасида корхоналар…
Батафсил...АҚШ сайловлардан сўнг Қирғизистон фуқароларига иммиграцион визаларни беришни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқади
Қўшма Штатлар сайловлардан сўнг Қирғизистон фуқароларига иммиграцион визаларни беришни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу маълум қилди. Унга кўра, АҚШ президентлик сайловларида ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, масала ҳал қилинади. “Маълумки, иммиграцион визаларни беришни тақиқлаш масаласи Қирғизистон паспортларининг хавфсизлиги билан боғлиқ. Яхшиямки, Қирғизистон бу муаммони ҳал қилишга тайёр. Сайловда ким ғолиб…
Батафсил...Новқатда 60 гектар ер ёниб кетди, сўнгги 24 соат ичида 24 та ёнғин қайд этилди
Новқат туманининг Қайинди овулининг Қирқўўл ва Сариқ-Жўўн яйловларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Натижада 60 гектар ер ёниб кетди. Новқат тумани Мирзақан қишлоғида 1 гектар қуруқ ўт ёниб кетди. Ушбу бахтсиз ҳодисаларнинг сабаби аниқланмоқда. Сўнгги бир сутка ичида Қирғизистонда 24 та ёнғин қайд этилди. Уларни бартараф этишга жами 26 та гуруҳ…
Батафсил...Қашқар Жунушалиев ва Ўрўзбек Ўпумбаев қидирилмоқда
Садир Жапаров: Рақибларимиз миллатлараро низо қўзғашга уринишди ва бу давом этмоқда
COVID-19: Яна 400 нафар бемор қайд қилиниб, 547 киши соғайди
3-ноябрь ҳолатига кўра тўрт бемор COVID-19 касаллигидан вафот этган. Уларнинг иккитаси Бишкек шаҳрида, иккитаси Боткен вилоятида қайд қилинган. Мамлакатда тожливирусдан ўлганлар сони 1159 кишига етди. Ўтган кун давомида Қирғизистонда 400 янги COVID-19 касаллиги қайд этилди. Уларнинг аксарияти Жалолобод вилоятида эканлиги айтилмоқда. Бишкек шаҳри – 88; Ўш шаҳри – 9; Чуй вилояти – 59; Ўш вилояти – 33; Талас вилояти –…
Батафсил...Долларнинг курси кўтарилмоқда
Қирғизистонда сўнгги бир кун ичида долларнинг сомга нисбатан курси 50 тийинга кўтарилди. Тижорат банклари ва айирбошлаш шохобчаларида амалдаги курс бўйича 1 доллар 83,5 сомдан сотилмоқда. 2-ноябрь куни доллар курси 82 сомдан 83 сомгача ошди. Миллий банк октябрь ойида икки маротаба интервенция ўтказди ва валюта бозорида 59,5 миллион долларни сотди. Миллий банк долларларнинг Қирғизистон сомига нисбатан кўтарилишига талабнинг ошиши сабаб бўлганини…
Батафсил...Аравонда пахта заводи директоридан бир нечта қурол топилди
Бектур Асанов президентликка номзодини қўйди
Қирғизистонликлар мол ўғирлиги туфайли 46 миллион сомдан зиёд зарар кўрдилар
2020-йилнинг бошидан бери Қирғизистонда ўғирланган чорва молларидан халқ кўрган зарар 46 миллион 744 минг сомга баҳоланмоқда. Унинг 26 миллион 987 минг соми қайта тикланди. Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, «чорвачилик ўғирлиги» бўйича 793 та мурожаат келиб тушиб, 550 тасининг ўғирлиги ошкор бўлган. Таркибида 112 кишидан иборат бўлган 51 та уюшган жиноий гуруҳлар аниқланди. Жами 1973 бош қорамол ўғирланган, улардан 1055…
Батафсил...Ароқ ишлаб чиқарадиган корхоналарда тинтув ўтказилди
Дўрдўй бозоридаги ишчилар норозиликка чиқишди
Қирғизистонда доллар курси 82 сомдан ошди
Қирғизистонда доллар яна кўтарилди. Бу ҳақда Valuta.kg сайтида хабар берилди. Унга кўра, Бишкекда 1 доллар 82,35 сомдан сотилмоқда ва 82,00 сомдан сотиб олинмоқда. Баъзи жойларда у 81,90 сомдан сотилади ва 82,10 сомдан сотиб олинади. Маълумот соат 12:30 да олинган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19-мартида доллар кескин кўтарилиб, 1 доллар учун 85 сомни ташкил қилган эди. Март ойидан бери курс 77…
Батафсил...







