Қирғизистонга 8 миллион сомлик телефонларни олиб кирган гумонланувчи қўлга олинди

Кеча Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги «Оқ-Тилек» назорат-ўтказиш пунктида қарийб 8 миллион сомлик уяли телефонларни олиб ўтаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати хабар бермоқда.

«Қирғизистоннинг 32 ёшли фуқароси Қозоғистондан Redmi русумидаги 800 та   смартфонни  40  қутига солиб, Toyota Highlander машинасида олиб келган. Бироқ, молларда тегишли ҳужжатлар бўлмаган», дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, телефонларнинг умумий қиймати 7,9 миллион сомга баҳоланмоқда.

Текширувдан сўнг ҳайдовчи билан юк қўшимча тергов ўтказиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ