Қирғизистон электр энергияни Қозоғистондан сотиб олади

Бош вазир ўринбосари Равшанбек Собиров 2020 йилда Қирғизистон Қозоғистондан 500 миллион киловатт-соат электроэнергия сотиб олишини маълум қилди.

Бу ҳақда у 5 ноябрь куни бўлиб ўтган Жўқорғу Кенгес йиғилишида маълум қилди. Бош вазир бу эҳтиёжни Тўхтоғул сув омборидаги сувнинг озлиги билан изоҳлади.

“Бугунги кунга қадар Тўхтоғул сув омборида 14,7 миллиард кубометр сув тўпланган. Бу 2019 йилга нисбатан 2 миллиард кубометрга кам. Ҳукумат буйруғига биноан Қозоғистон билан 300 миллион кВт / соат электр энергиясини алмаштириш амалга оширилди. Бундан ташқари, 2020 йил охирига қадар Қозоғистондан ҳар бир киловатт-соатига 2,4 цент нархида 500 миллион кВт / соат импорт қилишга қарор қилинди ”, — дея изоҳ берди Равшанбек Собиров.

Аввалроқ, «Электр станциялари» ОАЖ Тўхтоғул сув омборида ўтган йилга нисбатан камроқ сув тўплангани ҳақида хабар берган ва бу Норин дарёсига музликлардан кам намлик тушгани билан изоҳланган. Ушбу сув омбори 19 миллиард 500 миллион кубометр сувгача мўлжалланган.

Aлоқадор хабарлар

One Thought to “Қирғизистон электр энергияни Қозоғистондан сотиб олади”

  1. Я лично с друзьями уверены, совершенно стремительно Данная газета будет очень прославленной в мировом сообществе

Изоҳ