Қора-Сувда Франция президентига норозилик билдирган намойишчилар тарқатилди

Бугун, 2-ноябрь куни Қора-Сув тумани маъмурияти олдида юзлаб одамлар Франция президенти Эммануель Макронга қарши «Мен Муҳаммадни севаман» ёзувли плакатларни кўтариб норозилик билдириш учун йиғилдилар.

Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси вакили Жениш Аширбаевнинг айтишича, уларни милиция тарқатиб юборган.

“Агар улар тинч митинг ўтказмоқчи бўлсалар, улар икки кун олдин Қора-Сув шаҳар мэриясига мурожаат қилишлари керак эди. Кейин улар қаерда ўтказиш кераклигини кўрсатиб беришарди. Булар бўлса WhatsApp орқали «эртага соат 11: 00да учрашамиз» деган маълумотларни тарқатиб, тўпланишиб олишди. Бундан ташқари, Қора-Сув маъмуриятидан узоқ бўлмаган жойда болалар боғчаси ва мактаб мавжуд. Уларнинг хавфсизлиги учун оломонга тушунтириш берилди ва кейин тарқатилди. Уларни кимлигини аниқлаш ҳам қийин бўлди. Эркаклар тиббий юзқоп, аёллар эса ҳижобда юришган. Шунинг учун хавфсизлик масалалари кўзда тутилиб тарқатилди ”, – дейди Аширбаев.

Хабарларга кўра, 16-октябрь куни Парижнинг чеккасида тарих ўқитувчиси ўлдирилган. У эркин нутқ дарсида талабаларга Муҳаммад пайғамбарнинг карикатураларини намойиш этди. Кейин талабалардан бири уни ўлдирди ва ўқитувчининг кесилган боши билан фотосуратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасида тарқатди ва у Муҳаммад пайғамбарни масхара қилгани учун ўлдирганини айтди. У президент Макронга мурожаат қилган.

Кейинчалик Франция раҳбари “Биз сиз жуда яхши билган эркинликни ҳимоя қиламиз. Биз дунёвийликни энг юқори даражада  қадрлаймиз. Бошқалар карикатура ва расмлардан бош тортган тақдирда ҳам биз бош тортмаймиз. » Шу сабабли Туркия, Эрон ва Ироқ Франция раҳбаридан норозилигини билдирди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳаттоки мусулмон давлатларини француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақирди.

30-октабрь куни Ўш шаҳридаги масжидга кираверишда Франция президенти Эммануель Макроннинг «Чўчқа», «Нажос» ва «Дажжол» сўзлари ёзилган портрети деворга ёпиштирилган эди. Франция раҳбарининг суратлари Қурманжон Датка кўчаси ва А.Навоий кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойига ёпиштирилган. Суратларда оёқ излари кўрсатилган.

1-ноябрь куни Қора-Сувда ўндан зиёд аёллар «Биз Муҳаммад пайғамбарни яхши кўрамиз» шиори остида юриш қилдилар. Юриш пайтида аёллар қора ҳижоб кийиб, «Мен Муҳаммадни яхши кўраман», «Биз пайғамбар Муҳаммадни яхши кўрамиз» ва «Биз диндорларнинг диний ҳиссиётларини суиистеъмол қилишга йўл қўймаймиз» ёзувли плакатларни кўтаришган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ