Дўрдўй бозоридаги ишчилар норозиликка чиқишди

 «Дўрдўй» бозоридаги ўнлаб сотувчилар Бишкекдаги Ҳукумат уйи олдида норозилик намойишларини ўтказдилар. Улар Тўруғарт чегара пунктининг очилишини талаб қилмоқда.

Намойишчилар номидан Озодлик радиоси қирғиз хизматига мурожаат қилган Диана Жайчибекова янги мавсумга келиб сотувчиларда товар йўқлигини айтиб,  Хитойдан олиб келинадиган товарлар чегарасидан чиқмаётганлигини айтди.

«Дўрдўй» бозори савдогарлари бир неча бор ҳукуматдан чегарани очишини талаб қилишган. Сўнгги марта бош вазир, президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровнинг иштирокида бу масалада ишбилармонлар билан ўтказилган учрашувида кўтарилганида, савдогарлар деярли савдо-сотиқни тўхтатганини ва солиқ тўлашга қодир эмаслигини айтган эди.

Қирғизистон-Хитой чегараси шу йилнинг февраль ойида ёпилган эди. Ўшандан бери товарларнинг ҳаракатланишига фақат ҳаво йўли билан рухсат берилиб, автоуловларда юкларни ташиш учун оз ҳажмда қисқа муддатли имкониятлар берилиб келган.

Мамлакатда тожливирус пандемияси бошланганидан буён барча чегаралар ёпилиб, ҳозирда Қирғизистоннинг Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия билан алоқалари қисман тикланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ