Қирғизистонда доллар курси 82 ​​сомдан ошди

Қирғизистонда доллар яна кўтарилди. Бу ҳақда Valuta.kg сайтида хабар берилди.

Унга кўра, Бишкекда 1 доллар 82,35 сомдан сотилмоқда ва 82,00 сомдан сотиб олинмоқда. Баъзи жойларда у 81,90 сомдан сотилади ва 82,10 сомдан сотиб олинади. Маълумот соат 12:30 да олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19-мартида доллар кескин кўтарилиб, 1 доллар учун 85 сомни ташкил қилган эди. Март ойидан бери курс 77 дан 85 сомгача тушиб, қайта кўтарилмоқда. Сўнгги пайтларда 79 сом бўлиб турган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ