Долларнинг курси кўтарилмоқда

Қирғизистонда сўнгги бир кун ичида долларнинг сомга нисбатан курси 50 тийинга кўтарилди. Тижорат банклари ва айирбошлаш шохобчаларида амалдаги курс бўйича 1 доллар 83,5 сомдан сотилмоқда.

2-ноябрь куни доллар курси 82 ​​сомдан 83 сомгача ошди.

Миллий банк октябрь ойида икки маротаба интервенция ўтказди ва валюта бозорида 59,5 миллион долларни сотди.

Миллий банк долларларнинг Қирғизистон сомига нисбатан кўтарилишига талабнинг ошиши сабаб бўлганини айтди.

«1993-йилдан бери чет мамлакатларнинг валюта курси талаб ва таклиф асосида шаклланиб келади, Миллий банк буни аниқламайди, балки фақат муҳим ўзгаришларни юмшатишга ҳаракат қилади. Бу сафар доллар курсининг кўтарилишига талабнинг ошиши, хомашё нархларининг кўтарилиши ва тожливирус билан боғлиқ айрим мамлакатлар томонидан чекловлар сабаб бўлди », – дейилади хабарда.

Бугун, 3-ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Миллий банкининг расмий курсига биноан АҚШ долларининг сомга нисбатан курси 81,80 сом этиб белгиланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ