Садир Жапаров: Рақибларимиз миллатлараро низо қўзғашга уринишди ва бу давом этмоқда

Бугун, 3-ноябрь куни Ўш шаҳрида Президент вазифасини бажарувчи ва Бош вазир Садир Жапаров одамлар билан учрашмоқда. Бу ҳақда Турмуш нашри хабар берди.

Маълумотга кўра, Садир Жапаров ҳозир мамлакатда тожливирусдан кўра иккита хавфли муаммо борлигини айтди.

“Ҳурматли Ўш вилояти аҳолиси, нега биз пандемияга қарамай йиғилаяпмиз? Чунки мамлакатда яна иккита хавфли муаммо мавжуд. Биринчиси, миллатлараро можаро келиб чиқмаслиги керак. Иккинчиси – чегара муаммоси. Учинчи кучлар ёки бизнинг рақибларимиз миллатлараро низо қўзғашга уринишди ва бу давом этмоқда. Бу ҳақда телевидение ёки радио орқали эмас, балки юзма-юз айтишга қарор қилдик.

Барчамизга маълумки, яқинда мамлакатимизда ҳукумат ўзгариши юз берди. Биз Сўўрўнбай Шарипович Жээнбековга махсус маросим ўтказиб, унга экс-президент унвонини бердик. Барча шароитларга эга бўлган экс-президент пайдо бўлди. Ўйлайманки, рақиблар тушунишади. Мен буни тан олдим. 30 йил ичида иккита президент қочиб кетди, бирини биз экс-президент унвонини олиб, уни қамаб қўйдик. Биз шу сабабли унга экс-президент унвонини бердик. Мамлакатимизда қонуний экс-президент бор », – деди Жапаров.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ