Қашқар Жунушалиев ва Ўрўзбек Ўпумбаев қидирилмоқда

Собиқ ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Ўрўзбек Ўпумбаев қидирилмоқда. Бу ҳақда Президент девони Ахборот сиёсати бўлими мудири Нурғази Анарқулов хабар берди.

Президент вазифасини бажарувчи ва бош вазир Садир Жапаров 2-ноябрь куни Боткен вилоятига иш сафари чоғида Жунушалиев ва Ўпумбаев қидирувда эканлигини маълум қилган. Анарқулов ушбу маълумотни тасдиқлади ва улар 5-6-октябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтган воқеалар юзасидан қидирилаётганини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ