Қирғизистонликлар мол ўғирлиги туфайли 46 миллион сомдан зиёд зарар кўрдилар

2020-йилнинг бошидан бери Қирғизистонда ўғирланган чорва молларидан халқ кўрган зарар 46 миллион 744 минг сомга баҳоланмоқда. Унинг 26 миллион 987 минг соми қайта тикланди. Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, «чорвачилик ўғирлиги» бўйича 793 та мурожаат келиб тушиб, 550 тасининг ўғирлиги ошкор бўлган.

Таркибида 112 кишидан иборат бўлган 51 та уюшган жиноий гуруҳлар аниқланди. Жами 1973 бош қорамол ўғирланган, улардан 1055 таси топилган.

Вазирликнинг таъкидлашича, кўпинча жиноятларни очиш қийин бўлган, чунки мол ўғирликдан жабрланган чорва моллари эгалари милицияга кечикиб келган.

Сўнгги кунларда Қирғизистонда гўшт нархи кескин кўтарилиб, чорва моллари қўшни Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилинаётгани айтилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ