Эртага Олий Кенгашнинг 8-сессияси ўз фаолиятини бошлайди

Эртага, 1-сентябр куни соат 10: 00да Олий Кенгашнинг VI чақириқнинг навбатдаги сессиясининг расмий очилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Кенгаш матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳар йили парламент сессиялари сентябрнинг биринчи иш кунида бошланади ва кейинги йилнинг июнь ойининг охирги иш кунигача давом этади.

Аввалроқ, 30-июнь куни Олий Кенгашнинг 7-сессияси якунланган эди. Июль ойида депутатлар ҳудудлардаги сайловчилар билан учрашиб, август ойида таътилга чиқишган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ