Макрон Парижда Қирғизистоннинг дипломатик ваколатхонасини очишни таклиф қилди

Франция Президенти Эммануэль Макрон Қирғизистон халқини ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сўўрўнбай Жээнбековни Мустақиллик куни билан табриклади.

«Қирғизистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни ва тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз ва Қирғизистон халқига фаровонлик тилайман. Биз шахсларнинг эркинликларини ҳимоя қилишимиз ва демократик қадриятларимизни сақлашимиз керак. Чунки халқимиз ўз тарихида жуда катта фидойиликларни кўрсатган. Бу борада Қирғизистон ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши муҳимдир.

Жаноб Президент, биз дунё иқтисодиётини тиклаш ва пандемиядан кейинги ҳамкорлигимизни биргаликда кўриб чиқамиз. Шу муносабат билан мен Қирғизистоннинг Парижда дипломатик ваколатхонаси очилишини мамнуният билан қабул қиламан, бу бизнинг орамиздаги мулоқотни кучайтиради. Санитария шароит яратиши биланоқ сизни Францияда мамнуният билан кутиб оламан”, – деди Эммануел Макрон ўз телеграммасида.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ