Қирғизистонда қумли футбол бўйича мамлакат кубоги бўлиб ўтмоқда

Иссиқкўлнинг Тўсўр овулида қумли футбол бўйича Қирғизистон кубоги бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақада мамлакатимиз вилоятларидан жами саккизта жамоа ўзаро куч синашмоқда. Бугун гуруҳ ўйинлари якунланади ва ярим финалга чиқадиган жамоалар аниқланади.

Ярим финал ўйинлари 29 август куни бўлиб ўтади. Мусобақа ғолибини аниқловчи финал учрашуви 30 августга белгиланган.

Қумли футбол бўйича Қирғизистон кубоги тарихда учинчи марта ўтказилмоқда. Ўтган йилги мусобақада Иссиқкўлнинг «Жети-Ўғуз» жамоаси ғолиб чиққан.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ