Аравондаги шифохонага халқ тез ёрдам машинасини олиб берди

25 август куни Аравон туманидаги ҳудудий касалхонасига тез ёрдам машинаси совға қилинди. Бу ҳақда шифохона раҳбари Усмонжон Мамажанов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тез ёрдам машинаси Аравон тумани аҳолиси ва чет элда ишлаётган ёшлар ташаббуси билан 11 минг долларга сотиб олинган. Яқин кунларда яна иккита тез ёрдам машинаси келади. Ҳозирги тез ёрдам машинаси ҳудудий шифохонада қолади ва тез орада иккита тез ёрдам машинаси оилавий шифокорлар гуруҳига топширилади.

Мамлакатда пандемия бошланганидан бери, Аравон ёшлари ташаббуси билан хайрия фондларини ташкил этилиб, одамлар ва касалхоналарга ёрдам беришди. Шу кунгача Аравон туманида 7 та тез ёрдам машинаси хизмат кўрсатиб келган. Аммо уларнинг аксарияти эскирган ва яроқсиз ҳолатда.

Аравон ҳудудий касалхонасида жами 533 киши ишлайди. 83 врач, 230 ҳамшира ва кичик ҳамшира ҳодимлари бор. Аравон тумани 8 та овул хокимиятидан иборат бўлиб, ҳудудий касалхонаси жами 126 минг кишига хизмат қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ