Қирғизистонда 14 шифохона қурилишига 206,5 млн сом маблағ сарфланади

Қирғизистондаги 14 касалхонани қуриш ва таъмирлаш ишларига 206,5 миллион сом сарфланади. Бу ҳақда Архитектура, қурилиш ва уй-жой қурилиши давлат агентлиги директори Урматбек Кокочаров айтиб ўтди.

Унга кўра, «Капитал ҳиссалар» иккита объектни қуриш учун республика бюджетидан 21 миллион сом ажратилади. Булар Жалолобод вилоят касалхонаси ва Ўш вилояти Қора-Сув туманининг Чайчи қишлоғидаги касалхона.

Шунингдек Бишкек, Ўш ва Норин шаҳарларида учта шошилинч юқумли касалликлар шифохонаси қурилиши ва тўққизта объектни капитал таъмирлаш  ишлари “Ҳудудларни ривожлантириш бўйича ижтимоий шериклик фонди томонидан молиялаштирилади. Бунинг учун 185,5 миллион сом маблағ ажратилган.

Шуни таъкидлаш керакки, июль ойида мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашди ва шифохоналарда одамлар ҳаддан ташқари кўп бўлиб, сиғмай қолган. Шундан сўнг, президент раҳнамолигида, жойларда юқумли касалликлар шифохонаси қурилишини бошланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ