Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати (молиявий полиция) «чайқовчилар» – дори воситаларини қиммат нархда сотувчиларга қарши судга қадар жиноий иш очди. Муассаса матбуот хизматининг хабар қилишича, ИЖҚКДХ ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида “дори воситаларини қимматга сотаётган, шу тариқа ноқонуний (тегишли лицензияси бўлмаган) равишда дори воситалари етишмаслигига сабаб бўлаётган айрим жисмоний шахслар”ни аниқлади. ИЖҚКДХ ходимлари томонидан текшириш мақсадида ўтказилган харидлар вақтида…
Батафсил...Oy: Iyul 2020
Қирғизистонда яна 488 киши тожливирусга чалинди, 44 одам вафот этди
Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда ушбу хасталикка чалинганлар сони кескин ортган. Бу вирусни юқтириб олган 719 бемордан, 127 нафари тиббиёт ходимлари. Бугунги кунгача тожливирусни юқтириб олганлар сони 11117тага етган. Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 73 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3460тани ташкил этади. 12 июнь холатига кўра, республикада…
Батафсил...Ўзбекистонлик йигит қирғизистонликларни қийин дамларда қўллаб-қувватлаб, «Қирғиз ери» қўшиғини куйлади
Ўзбекистонлик йигит оғир кунларда қирғиз халқини қўллаб-қувватлаб, Саламат Садиқованинг «Қирғиз ери» қўшиғини ижро этган. Ушбу видео фейсбук ижтимоий тармоғида тарқалди. “Ҳурматли қирғиз биродарлар! Оғриқли медиа-кўрсатувларни томоша қилар эканман, сизларни ушбу қийин дамда Ўзбекистон халқи номидан қўллаб-қувватламоқчиман ”, – дейди видео муаллифи.
Батафсил...Қирғизистонда яна 719 киши тожливирусга чалинди, 48 одам вафот этди
Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда ушбу хасталикка чалинганлар сони кескин ортган. Бу вирусни юқтириб олган 719 бемордан, 127 нафари тиббиёт ходимлари. Уларнинг аксарияти Бишкек шаҳрида бўлиб, 500 нафарни ташкил этади. Чуй вилоятида 96та, Ўш шаҳрида 37, Ўш вилоятида 20, Жалолобод вилоятида 10, Боткенда 34, Иссиқ-Кўлда 15, Норинда бир ва Талас вилоятида 6 нафар. Бугунги кунгача…
Батафсил...Вазирлик Чубақ ҳожи ўлими юзасидан баёнот берди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги «таниқли олим Чубақ ҳожи Жалиловни Бишкекдаги Миллий госпиталь ҳодимлари қабул қилмай қўйган” деган маълумотлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди. Вазирлик хабарига кўра, Чубақ ҳожи Жалилов 10-июлда тунги соат 12 лар атрофида шифохонга оғир аҳволда келган. Унга икки томонлама зотилжамнинг оғир тури, қанд диабеди деган ташҳис қўйилган. Шифокорларнинг ҳаракатларига қарамай бемор 11-июльда вафот этган. Беморни қабул қилган врач сўзларига…
Батафсил...Чубақ ҳожи Жалилов вафот этди
11-июлга ўтар кечаси Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубақ ҳожи Жалилов 45 ёшида вафот этди. У 10-июлда зотилжам (пневмония) касаллиги билан оғир ҳолатда шифохонага ётқизилган. Чубақ ҳожи Жалилов 1975-йилнинг 21-январида Жалолобод вилояти Бозорқўғон туманидаги Бай-Мундуз овулида таваллуд топган. 2010-2012-йиллар давомида Қирғизистоннинг муфтийси бўлган. Шунингдек марҳум шайҳ «Марал» радиосининг «Аалымдан асыл жооп» (Олимдан ҳақиқий жавоб) дастури орқали кўплаб қирғизистонликларнинг диний саволларига жавоб бериб,…
Батафсил...11-июлда зотилжамдан 32 киши вафот этди
Бугун, 11-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган 32нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 8 нафар бемор Бишкек шаҳридан. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 382 киши вафот этди», — дейди у. Ўтган йилнинг 6 ойида Қирғизистонда зотилжамдан 318 киши вафот этган. Ўқувчилар учун изоҳ: Зотилжам (арабча — ﺔﺋﺮﻟا تاذ) шунингдек Пневмони́я (қадимги юнонча. πνευμονία — «нафас олиш», «ҳаво» , қад.…
Батафсил...СOVID-19: 11-июлда 3 ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 125 тага етди
Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 3 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида 65, 51 ёшдаги 2 нафар эркак киши; Лайлак ҳудудий шифохонасида 44 ёшдаги эркак киши; Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 125 кишига етди.
Батафсил...СOVID-19: 11-июлда 102 бемор тузалди
Бугун, 11-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 102 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 40; Чуй вилояти — 12; Ўш шаҳри – 11; Ўш вилояти — 11; Боткен вилояти — 11; Жалолобод вилояти — 9; Норин вилояти — 5; Талас вилояти — 2; Иссиқкўл вилояти — 1. Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 3236 бемор соғайди.
Батафсил...СOVID-19: Қирғизистонда яна 552 кишидан тожливирус аниқланди
Қирғизистонда 11-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 552 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9910 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри – 314; Чуй вилояти — 124; Ўш вилояти —13; Ўш шаҳри – 24; Жалолобод вилояти — 26; Боткен вилояти — 28; Норин вилояти — 17; Иссиқкўл вилояти — 6;
Батафсил...Ўшда тупроқ остида қолган 4 инсоннинг бири вафот этди
Бугун, 10-июлда Ўш шаҳрининг Биринчи май кўчасида тоза сув қувурини ўтказиш учун қазилган чуқурликда ишлаётган 4 ишчини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати маълум қилди. Воқеа жойига Ўш шаҳар фавқулотда вазиятлар бошқармалигининг тезкор гуруҳи борди, бундан ташқари 8 нафар қутқарувчи жалб қилиниб, 3 ишчини қутқаришган. 1 инсон воқеа жойида вафот этган (шахси аниқланмоқда). Қутқарилган 3 фуқаро тез ёрдам…
Батафсил...Бишкек қозиси Садриддин Маджитов вафот этди
Бишкек шаҳрининг қозиси Садриддин Маджитов вафот этди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати бугун, 10-июлда маълум қилди. Марҳумни сўнги манзилга кузатиш маросими 11-июлда Боткен вилояти Қадамжой туманидаги Ўрикзор овулида бўлиб ўтади. У қандли диабет касаллиги билан оғриб юрган эди. С.Маджитов 1972-йилнинг 22-июнида Тожикистон Республикасининг Яван туманидаги Қирғизиобод қишлоғида таваллуд топган. Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси унинг яқинларига таъзия изҳор қилади.
Батафсил...Талас вилояти икки ҳафтага ёпилди
Талас вилояти раҳбарияти минтақада пропискаси бўлмаган фуқароларни икки ҳафта вилоятга киришини тақиқлади. Давлат регистрация хизмати ходимлари постларда кирувчиларнинг ID-картларини текширмоқда, дея «Азаттиқ» радиосига хабар берди вилоят раҳбари Марат Мураталиев. Вилояни беркитиш тўғрисидаги қарорга изоҳ берган Мураталиев коронавирус тарқалишига қарши кураш мақсадида ҳаракатларни чеклаш тўғрисидаги шифокорларнинг тавсиясига биноан амалга оширилганини айтди. Шунингдек Талас вилоятида икки ҳафтага мол бозори ва футбол майдонлари…
Батафсил...Соғлиқни сақлаш вазири ва ўринбосари зотилжамга чалинди
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов зотилжамга чалинди. Тожливирус инфекцияси учун характерли бўлган аломатлар унинг ўринбосари Нурбўлўт Усенбаевда ҳам кузатилмоқда, дея хабар беради маҳаллий ОАВ вазирликдаги манбага таянган ҳолда. Сабиржан Абдикаримов ва Нурболот Усенбаев айни дамда Соғлиқни сақлаш вазирлигида кўринмаяпти. Нашр манбасининг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг яна бир ўринбосари Мадамин Қаратаевнинг нафаси қисилмоқда. Аввалроқ тожливирус инфекцияси республика парламенти ходимлари ва…
Батафсил...Карантин сабабли ёпилган Арслонбобдаги пансионатлар қайта ишламоқда
Вақтинчалик карантин туфайли ёпилган Арслонбобдаги пансионат тадбиркорларнинг илтимосига биноан қайта фаолиятини тиклаган. Бу ҳақда Бозорқўрғон тумани Арслонбоб овул ҳумумати раҳбари ўринбосари Б. Қипчақов маълум қилган. Унга кўра, ушбу пансионатда 60га яқин тадбиркор ўз фаолиятини олиб боради. «Тожливирус касаллигини олдини олиш мақсадида 7-июлда пансионатда рейд юргизганмиз. Пансионатларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар юзқоп тақиб, антисептикларни фойдаланиб, ижтимоий масофани сақлаётганини кўрмадик. Шу…
Батафсил...10-июлда зотилжамдан 40 киши вафот этди
Бугун, 10-июль ҳолатига кўра шифохонада зотилжам (пневмония) билан даволанаётган 40 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Улардан 14 нафар бемор Бишкек шаҳридан. «Март ойидан буён зитилжамдан (пневмония) жами 350 киши вафот этди», — дейди у. Ақматованинг сўзларига кўра, ўтган йилнинг 6 ойида Қирғизистонда зотилжамдан 318 киши вафот этган.
Батафсил...СOVID-19: 10-июлда олти ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 122 тага етди
Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 6 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Вафот этган беморлар: Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида – 90 ёшдаги эркак киши; Жайил ҳудудий шифохонасида 2 фуқаро — 70, 69 ёшдаги икки аёл; Жалолобод вилоят шифохонасида 2 фуқаро — 49, 53 ёшдаги эркак киши; Норин вилоят шифохонасида — 61 ёшдаги эркак…
Батафсил...СOVID-19: Қирғизистонда яна 511 кишидан тожливирус аниқланди
Қирғизистонда 10-июль куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 511 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Унга кўра, Қирғизистонда тожливирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9358 нафарни ташкил қилмоқда. Янги қайд қилинганлар: Бишкек шаҳри – 260; Чуй вилояти — 104; Ўш вилояти —20; Ўш шаҳри – 27; Жалолобод вилояти — 29; Боткен вилояти — 16; Норин вилояти — 26; Иссиқкўл вилояти — 26; Талас…
Батафсил...СOVID-19: 10-июлда 81 бемор тузалди
Бугун, 10-июль ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 81 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматова маълум қилди. Янги соғайган беморлар: Бишкек шаҳри – 23; Чуй вилояти — 11; Ўш шаҳри – 20; Ўш вилояти — 4; Боткен вилояти — 2; Жалолобод вилояти — 9; Норин вилояти — 2; Талас вилояти — 1; Иссиқкўл вилояти — 9. Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 3134 бемор соғайди.
Батафсил...Муфтиёт: Қирғизистонда масжидлар ёпилмайди, жума намози вақтинча ўқилмайди
Қирғизистонда эпидемиологиявий ҳолат барқарорлашгунига қадар Жума намози вақитинчалик ўқилмай, ушбу намоз ўрнига пешин намози мустақил равишда ўқиладиган бўлди. Ушбу тартиб 9-июлда Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг (муфтиёт) Уламолар кенгаши қарори асосида қабул қилинди. Муфтиёнинг маълумотига кўра, тожливируснинг ёйилиш ҳавфли бўлаётгани туфайли беш вақт намоз масжидларда санитар талабларга риоя қилинган шаклда ўқилаверади. Жаноза намозини марҳумнинг яқин қариндошлари ва озчилик одамлар иштирокида уйда…
Батафсил...