Қирғизистонда яна 719 киши тожливирусга чалинди, 48 одам вафот этди

Тожливирусга қарши курашиш республика марказининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда ушбу хасталикка чалинганлар сони кескин ортган. Бу вирусни юқтириб олган 719 бемордан, 127 нафари тиббиёт ходимлари.

Уларнинг аксарияти Бишкек шаҳрида бўлиб, 500 нафарни ташкил этади. Чуй вилоятида 96та, Ўш шаҳрида 37, Ўш вилоятида 20, Жалолобод вилоятида 10, Боткенда 34, Иссиқ-Кўлда 15, Норинда бир ва Талас вилоятида 6 нафар. Бугунги кунгача тожливирусни юқтириб олганлар сони 10629тага етган.  

Сўнги бир кунда тожливирусга чалинган 151 бемор тузалиб, касалхонадан уйларига руҳсат берилган. Шунинг билан, соғайганлар жами сони 3387тани ташкил этади.

12 июнь холатига кўра, республикада тожливирус юқтириб олган етти одам вафот этган. Бу вирусдан ўлганлар умумий сони 132тага етди.

Шунингдек, сўнги бир кунда республика бўйича зотилжам касаллигидан 41 одам вафот этган. Уларнинг 19таси пойтахт Бишкекда, қолганлари эса вилоятларга тўғри келади. Март ойидан шу кунгача бу хасталикдан вафот этганлар сони 423тани ташкил этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ