Соғлиқни сақлаш вазири ва ўринбосари зотилжамга чалинди

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов зотилжамга чалинди. Тожливирус инфекцияси учун характерли бўлган аломатлар унинг ўринбосари Нурбўлўт Усенбаевда ҳам кузатилмоқда, дея хабар беради маҳаллий ОАВ вазирликдаги манбага таянган ҳолда.

Сабиржан Абдикаримов ва Нурболот Усенбаев айни дамда Соғлиқни сақлаш вазирлигида кўринмаяпти. Нашр манбасининг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирининг яна бир ўринбосари Мадамин Қаратаевнинг нафаси қисилмоқда.

Аввалроқ тожливирус инфекцияси республика парламенти ходимлари ва айрим депутатларда кузатилган эди. Иккитомонлама зотилжам туфайли парламент собиқ спикери Чинибай Турсунбеков вафот этди. 

29 июн куни икки томонлама зотилжам сабаб собиқ президент Алмазбек Атамбаев СИЗОдан шифохонага ётқизилди. Бироқ, саломатлиги яхшилиги айтилгани боис яна СИЗО қайтарилди.

Қирғизистонда бир кеча кундузда 13 нафар беморнинг тожливирусдан ва зотилжамдан 44 кишининг вафот этгани қайд қилинди. COVID-19 га чалинганларнинг умумий сони 8486 нафарга етди. 8 июл куни маълум бўлишича, Қирғизистонда тожливирус ва зотилжам статисткасини бирлаштиришга ҳаракат қилинмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ