Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати (молиявий полиция) «чайқовчилар» – дори воситаларини қиммат нархда сотувчиларга қарши судга қадар жиноий иш очди.
Муассаса матбуот хизматининг хабар қилишича, ИЖҚКДХ ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида “дори воситаларини қимматга сотаётган, шу тариқа ноқонуний (тегишли лицензияси бўлмаган) равишда дори воситалари етишмаслигига сабаб бўлаётган айрим жисмоний шахслар”ни аниқлади.
ИЖҚКДХ ходимлари томонидан текшириш мақсадида ўтказилган харидлар вақтида шаҳарнинг бир қанча нуқтасида «Клексан» дори препарати сотиб олинди, дорилар нархи 8 минг сомдан 14 минг сом (100 доллар ва ундан юқори) эди. «Айни дамда мазкур шахслар(чайқовчилар)га нисбатан судга қадар жиноий иш очилди, шундан кейин бу шахсларга ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда процессуаль қарор қабул қилинади», –дея хабар берди ИЖҚКДХ, шунингдек, “чайқовчилик факти жиддий бартараф этилади” дея қўшимча қилди.