СOVID-19: 10-июлда олти ўлим қайд этилди, жами ўлим ҳолатлари сони 122 тага етди

Сўнги сутка давомида Қирғизистонда 6 нафар бемор COVID-19 инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматова маълум қилди.

Вафот этган беморлар:

Қирғиз-Турк дўстлиги шифохонасида – 90 ёшдаги эркак киши;

Жайил ҳудудий шифохонасида 2 фуқаро — 70, 69 ёшдаги икки аёл;

Жалолобод вилоят шифохонасида 2 фуқаро — 49, 53  ёшдаги эркак киши;

Норин вилоят шифохонасида  — 61  ёшдаги эркак киши;

Бу билан Қирғизистонда тожливирус ҳолати илк маротаба аниқланган 18 мартидан то шу кунгача тожливирусдан ўлганлар сони 122 кишига етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ