Талас вилояти раҳбарияти минтақада пропискаси бўлмаган фуқароларни икки ҳафта вилоятга киришини тақиқлади. Давлат регистрация хизмати ходимлари постларда кирувчиларнинг ID-картларини текширмоқда, дея «Азаттиқ» радиосига хабар берди вилоят раҳбари Марат Мураталиев.
Вилояни беркитиш тўғрисидаги қарорга изоҳ берган Мураталиев коронавирус тарқалишига қарши кураш мақсадида ҳаракатларни чеклаш тўғрисидаги шифокорларнинг тавсиясига биноан амалга оширилганини айтди.
Шунингдек Талас вилоятида икки ҳафтага мол бозори ва футбол майдонлари ҳам ёпилади. Минтақадаги эпидемиологик вазиятни Марат Мураталиев барқарор дея баҳолади.
Куни кеча Боткен вилоятида айрим чекловлар жорий қилинган эди. Бу ерда 10 июлдан жамоат транспорти ва Боткен вилоятини Бишкек, Ўш ва бошқа вилоятилар билан боғловчи хусусий таксилар ҳаракати тўхтатилади. Санитар-карантин постларининг иши кучайтирилади.
Бошқа туманлардан асоссиз келаётган фуқаролар киритилмайди. Мамлакатнинг бошқа вилоятларига даволаниш учун йўл олган фуқаролар фақат шифокорларнинг йўлланмаси билангина минтақани тарк этишлари мумкин. Минтақага фақат озиқ овқат ва қурилиш матералларини олиб келаётган катта юк ташувчи автомобиллар киритилади.