Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 612тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикада коронавируснинг янги 22 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Уларнинг ўн нафари тиббиёт ходимлари.

Ўпка касалига Ўш вилоятида тўрт, Жалолобод вилоятида тўрт, Норинда бир киши ҳамда Ўш шаҳрида тўрт киши чалинган.

Шу билан касаллик аниқланганларнинг умумий сони 612га етган. Иллат юқтирганларнинг тўртдан бирини, яъни 157 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил этмоқда.

Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида 109 , Ўш вилоятида 151, Ўш шаҳрида 94, Чуй вилоятида 32, Бишкек шаҳрида 133, Баткен вилоятида 6, Норин вилоятида 74, Иссиқкўл вилоятида 8та киши бу хасталикка чалинган.

Коронавирусдан жами 254 киши шифо топиб уйларига чиқарилган, етти киши вафот этган. Коронавирусни юқтириб олган одамлар билан алоқада бўлганларнинг сони 8 538 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 2 037 нафари касалга чалинганларнинг оила аъзолари.

Касалхоналарда эса 351 киши даволанмоқда. Уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда, унинг ичидан беш нафари жонлантириш бўлимида.

Шунингдек 22-апрелга қадар жами бўлиб 36173 кишидан таҳлил олинган. Уларнинг 36081 нафарининг натижаси чиққан.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ