«Чегара билмас репортёрлар»: Қозоғистон матбуоти “эркин бўлмаган” мамлакатлар гуруҳида қолади

21 апрель куни “Чегара билмас репартёрлар” (RSF) ташкилоти томонидан тақдим қилинган йиллик тадқиқотда Қозоғистон матбуот “эркин бўлмаган” мамлакатлар гуруҳида қолди.

«Жаҳон матбуот эркинлиги индекси — 2020» рейтингда Қозоғистон ўтган йилга нисбатан битта мавқега кўтарилди ва 157-ўринни олди, шу билан бирга баҳосини 1,29 баллга (54,11 баллгача) камайтирди. Бу – рейтингда кўрсаткичлар бўйича аҳволи ёмонлашгани демакдир.

Ташкилотнинг таъкидлашича, Қозоғистонда салкам 30 йил мамлакатни бошқарган Нурсултон Назарбоев 2019 йилмарт ойида “ниҳоят” президентлик лавозимни тарк этди, бироқ қўлида хокимиятни сақлаб қолди ва мамлакат тақдирига таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

Оммавий норозилик намойишларида ҳибсга олишлар остида бўлиб ўтган июнь ойидаги муддатдан аввалги сайловлар, RSFнинг фикрича, сўзсиз фикрларни эркин билдириш даврига ўтишни бошлаб берди. Тадқиқот муаллифлари қуйидагиларни таъкидлайдилар: фуқоролик жамиятлари норозилик акцияларини ташкиллаштирдилар, сифат жиҳатидан онлайн янгиликларини ёритиш яхшиланди, «улар кўп ўқилмоқда». RSFнинг фикрича, хукумат «ўзининг ислоҳатларига ишонч ҳосил қилдириш учун катта ёнберишларга борди».

Шу билан бирга тадқиқотда таъкидланишича, давлат ўзининг репрессия усулларини такомиллаштирмоқда. RSFнинг таъкидлашича, хукумат Тармоқ устидан назоратни кучайтирмоқда ва онлайнни кузатиш усулларини қўлламоқда; янгиликлар сайтлари, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга кириш «жуда самарали» блокланмоқда; блогерлар қамоқхонага ташланмоқда ёки руҳий беморлар шифохоналарига жойлаштирилмоқда.

Марказий Осиёдаги республикалардан олдинги сафларда Қирғизистон бормоқда — мамлакат битта мавқега кўтарилиб 82-ўринни эгаллади. Ўзбекистон— рейтингда 156-ўринга, Тожикистон 161-ўринга, Туркманистон 179-ўринга сазовор бўлди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ