Қирғизистонда ун танқис бўлмайди

Қирғизистонда коронавирус сабабли озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса унга бўлган талаб кескин ошган. Ҳукумат эса, ун заҳиралари етарли эканини таъкидлаб, давлат моддий резервлар жамғармасида 60 минг тонна ун сақланаётганини маълум қилган. Шу билан бирга бу йили экин майдонларини кенгайтириш устида иш олиб борилаётганини қўшимча қилишди.

Ўлкадаги эпидемиологик ҳолатга кўра, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўш вилоятида баҳорги дала ишларида жорий йили 57 130 гектар майдонга арпа ва буғдой экилди. Бу ўтган йилга солиштирганда 113 гектар майдонга кўп эканини Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги матбуот хизмати маълум қилди.

Ўш вилоятининг “Кара-Суу Дан азык” ун комбинати Ҳукуматнинг моддий резерв жамғармасидан ажратилган маблағларга 2500 тонна ун тарқатди. Қирғизистон бўйича 5 минг тонна буғдой ажратилган бўлса, унинг 50 фоизи мана шу комбинат орқали тарқатилди. Ишчилар 1-апрелдан 20сигача дам олишсиз, 2 смена билан ишлади. 21-апрелдан бошлаб, ҳусусий шаҳсларга ун сотила бошлади. Унинг 1 кг 31 сомга тўғри келмоқда.

Маълумотга кўра, Қирғизистон Россиядан 33 минг тонна буғдой сотиб олиши бўйича  шартнома тузган. Бунгача 800 млн сомга дон маҳсулотлари сотиб олиниши хабар қилинган эди.

ХИЛОЛА АШУРОВА

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ