Ўшда коронавирус касаллигини яшириш бўйича жиноий иш очилди

Ўш шаҳрида коронавирус тарқалиши даврида касаликни яширгани учун уч кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят коменданти Малик Нурдинов маълум қилди.

У Россиядан келиб Ўшдаги турар-жой мавзеларида истиқомат қилаётган фуқоро ўз оиласига коронавирусни юқтирганини мисол сифатида келтирди.

«У Россиядан келиши билан тиббий кўрикдан ўтмади. Маълум бўлишича, у атайлаб касаликни яширган ва оиласига юқтирган. Унинг 10 нафар бошқа қариндошлари ҳам обсервацияга жойлаштирилди», – деди Нурдинов.

Айни дамда ўз касаликларини яширган одамларга нисбатан ҚР Жиноят кодексининг 280 «Санитар-эпидемиологиқ қоидаларни бузиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Қирғизистонда21 апрел ҳолатига кўра 590 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ