Ўшда комендат соат тартибини бузган судья милиционерга қўл кўтарди

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманлари бўйича комендантнинг маълумот маркази ходими Замир Сидиков «Клооп»га жабрланувчи судьяга даъвоси йўқ эканини билдириб қарши ариза ёзганини хабар қилган. «Тарафлар келишиб олишди, кеча тунда [милиция ходими] қарши ариза ёзди. Иш қисқартирилиб қолиши мумкин», — деди Сидиков. Кўп ўтмай комендантнинг маълумот маркази бош ходими Жениш Аширбаев милиционернинг қарши ариза ёзганини инкор қилди. Унинг…

Батафсил...

Ўш касалхонаси шифокорлар коронавирус юқтириб олгани сабаб ёпилди

Ўш шаҳридаги болаларнинг юқумли касалликлар шифохонаси 8-апрелда ёпилди. Бунга тиббиёт ходимларининг коронавирус юқтириб олишгани сабаб бўлди.   «Бу касалхонани бугун ёпиб туриб, махсус дезинфекция ўтказамиз. Ўш вилоят касалхонасининг бир корпусини бўшатиб, ўша ерга юқумли касалликларга чалинган болаларга махсус ўринларни тайёрлаймиз», — деди соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов. Шунингдек Қорасувдаги болалар касалхонаси ҳам инфекция бўлимига айланади. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан махсус комиссия…

Батафсил...

Қирғизистонда коммунал хизматлар уч ой давомида ўчирилмайди

Вице-премьер-министр Кубатбек Боронов келаётган уч ой ичида коммунал хизматлар ўчирилмаслигини билдирди. Унинг айтишича, у ёки бу тўловлар бўйича фоизлар ва жарималар ҳам қўшилиб ҳисобланмайди. «Тадбиркорлар учун биз солиқ ҳисоботларини топшириш муддатини 2020 йилнинг 1-июлига жилдириб қўйдик», — деди Кубатбек Боронов. Ҳукумат бундай чораларга коронавирус пандемияси сабаб бормоқда. 8-апрелга келиб, Қирғизистонда коронавирусга чалинган 270 киши қайд этилган. Фавқулодда ҳолат тартиби киргизилгани…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 280га етди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 9 апрелда ўтган бирифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 10 ҳолати қайд этилганини билдирди. Жами мамлакатда 280 та инфекция ҳолати аниқланган. Коронавирус юқтиришнинг икки янги ҳолати шифокорларда аниқланган. Қирғизистонда тиббиёт ходимларининг вирус юқтириб олганларининг сони 34 нафарга етди. Ҳукумат шифокорларга бадал тўлаб беришни режалаштирмоқда. Бадал қиймати ҳозирда келишилмоқда. Вирус юқтирганлар ичидан ўн киши оғир аҳволда, улардан беш нафари реанимацияда. Шунингдек,…

Батафсил...

Қирғизистон: давлат ёрдами муҳокамаси ва фаоллар кўмаги

Қирғизистонда ҳам коронавирусни юқтириш ҳоллари кўпайиб борар экан, мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинган ва аксар ўрта ва кичик бизнеслар фаолиятини вақтинчалик тўхтатган. Бу эса ишсизлар сони ортишига ва кундалик ҳақ олиб, рўзғор тебратиб келган инсонларнинг даромади озайишига сабаб бўлган. Расмийлар давлат ғазнасида аҳоли учун етарли озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги, мамлакатда очарчилик бўлмаслиги, бироқ иқтисодиёт заифлашиб бораётганини айтаётган бир паллада, дўконлардаги нарх-наволар…

Батафсил...

Икки ҳафтада комендантлик соати қоидасини 2000дан ортиқ киши бузди

25-мартдан бошлаб 8-апрелгача бўлган муддатда комендант соати талабларини мамлакат бўйича 2101 фуқаро бузган. Уларнинг бари милиция бўлимларига етказилиб тушунтириш ишлари ўтказилгандан кейин уйларига қўйиб юборилган. 8-апрелга ўтар кечаси эса мамлакатда комендант соатининг қоидасига 92 киши бўйсунмаган. Бишкек шаҳрида — 58, Жалолобод шаҳрида — 12, Сузоқда — 15, Ўшда — 5, Қорасувда — 2 фуқаро тартибни бузган. Новқат туманида эса комендантлик соати тартибини…

Батафсил...

Ўшда коронавирусга чалинганини яширган беморга қарши жиноий иш очилди

Ўш вилоятида коронавирусни юқтириб, мазкур фактни яширган турғунга нисбатан судгача текширув бошланди. Бу ҳақда Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманларининг коменданти Малик Нурдинов 7-апрелдаги брифингда билдирди. «Бир фуқаро ўзининг касал бўлганини билиб туриб, яшириб, қариндош-уруғлари ва тенгдошлари билан алоқа қилиб юраверган. Кейин касали жиддийлашганда текширсак, коронавирусга чалинибди. Унинг дўстларидан ва ишлаган еридаги одамлардан ҳам вирус аниқланиб қолди», —…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар 270тага етди.

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 8-апрелда соат 10даги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 42 ҳолати қайд этилганини маълум қилди — уларнинг 13 нафари тиббиёт ходимлари. «Унинг ичида Бишкек шаҳрида 10, унинг ичидан 9 киши ташқаридан келган, бири тиббиёт ходими. Чуй вилоятида икки киши. Норин вилоятида беш киши, уларнинг икки нафари ташқаридан олиб келинган, уч нафари турғунларнинг орасидан. Жалолобод вилоятида бир киши,…

Батафсил...

Коронавирус сабаб армияга баҳорги чақириқ тўхтатилди

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилишича, Сооронбай Жээнбеков 6-апрелда баҳорги муддатли ва муқобил ҳарбий хизматларга чақиришни тўхтатиб туриш бўйича фармонга қўл қўйди. «Қарор айрим шаҳарларда ва туманларга фавқулодда ҳолат киргизилгани сабабли ҳамда Қирғизистон Республикасининг Қуролли кучларида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган», — деб айтилади президентнинг матбуот хизматининг билдирувида. Ҳукумат Қирғизистонда фавқулодда вазият тартибини 25-мартдан 15-апрелгача киргизилган. Бу…

Батафсил...

Ўшда блок-постда навбатда турган кишини калтаклашда ҳайдовчи гумонланмоқда

Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Попон қишлоқ ҳукуматида қўйилган блок-постларнинг бирида навбатда турган маҳаллий турғун калтакланди. Маълумотга кўра, воқеа 5-апрелда тахминан кундузги соат иккиларда юз берган. 25 ёшдаги жабрланувчи Оқ-Бура-2 қишлоғи билан Учар қишлоғининг ўртасига қўйилган тўсиқни қўриқлаган. Мазкур постдан “Хонда Цивик” машинасининг ҳайдовчиси Учар қишлоғига ўтишга ҳаракат қилганда, навбатчиликда турганлар унинг рухсат қоғози йўқлигидан ҳудудга киргизмай қўйган. Кейинчалик навбатчиликда турган бола калтакланган.…

Батафсил...

Қирғизистонда 19 нафар тиббиёт ходими коронавирус билан касалланган

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржон Абдикаримовнинг маълум қилишича, 7 апрель ҳолатига кўра, мамлакатда 19 тиббиёт ходими коронавирус билан касалланган. «Клиник аломатлар йўқ, улар коронавирус учун ижобий тестга эга. Уларнинг барчаси касалхоналарга жойлаштирилган ва вирусга қарши дори-дармонларни қабул қилишмоқда », деди вазир. Абдикимовнинг сўзларига кўра, махсус комиссия юқтирган шифокорларга қандай компенсация тўланишини ҳал қилади. Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 7-апрелда коронавирусни юқтириб…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавируснинг 12 та янги ҳолати қайд этилди. Жами 228 киши юқтирган

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 7-апрелда эрталабки соат 9даги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 12 ҳолати қайд этилгани маълум қилди. Уларнинг етти нафари тиббиёт ходимлари, шунингдек янги касаллик юқтиришнингг бари Ўш вилоятида аниқланди. «Уларнинг ичидан уч нафари эркак ва тўққизи аёл. Унинг бари Ўш вилоятида обсервацияда жойлашган эди. […] Ўша 12 кишидан етти нафари тиббий ходимлар. Уларнинг ичидан бир шифокор уч…

Батафсил...

Бош вазир уй карантинига юборилди

Қирғизистон бош вазири Мухаммедқали Абилгазиев ва у билан Ўш ҳамда Жалолобод вилоятларига келиб кетган делегациянинг барча 12 аъзоси уч кунлик уй карантинига жўнатилди. Вилоятларга қилинган сафардан сўнг делегациянинг барча аъзолари коронавирус инфекциясига  экспресс-тест топширди. Уларнинг ҳеч биридан вирус топилмаган Бош вазир ҳамда у билан бирга Қирғизистон жанубига борган делегация санитария постларини текширишган ва инсонпарварлик ёрдамини олиб боришган эди.

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусдан яна икки киши вафот этди

Республика штабининг маълумотига кўра, Ўш вилоятида коронавирус сабаб икки киши вафот этди. Шу билан Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларнинг сони тўрт кишига етди. Аввал Ўш вилоятининг Новқат ҳудудий касалхонасида 61 ва 80 ёшдаги икки бемор вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан уларнинг бирида қанд диабети, иккинчи беморда эса «инфаркт кўрсаткичи» бор бўлган деб билдирган. Қирғизистонда 6-апрелга келиб коронавируснинг 69 янги ҳолати қайд…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус чалинганлар сони 216 кишига етди

Қирғизистонда бир кунда коронавирусни юқтириб олганлар сони кескин 69 тага ошди. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Собиржон Абдикаримовнинг 6 апрел куни берган маълумотига кўра, аввал шифокорлар назоратига олиниб, карантинга ётқизилганлар орасида 69 кишининг тест ташхислари ижобий натижа кўрсатган. Улар Ўш вилоятида 47, Жалолобод вилоятида 13, пойтахт Бишкекда 5та, Чуй, Норин, Иссиқ кўл ва Боткен вилоятларида биттадан беморни ташкил этади. «Бугун коронавирусдан…

Батафсил...

Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Бруклин туманида бу ҳафта икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этган. Бири эркак ва бир аёл. Ёшлари 50-60 орасида. Улар Қўшма Штатларда оилалари билан доимий яшаб келган. Марҳум эркак Нью-Жерси штатида, коронавирусдан жон берганлар бўйича қоидалар асосида дафн этилган. Маросимда оз одам қатнашган. Жаноза ўқилган, лекин бошқа урф-анъаналар четлаб ўтилган. Бугуннинг аччиқ ҳақиқати, деди гувоҳлар. Нью-Йоркда ўн минглаган ўзбекистонликлар…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусга чалинган иккинчи бемор вафот этди

4 апрел куни Ўш вилоятининг Новқат туман шифохонасида COVID-19 вируси аниқланган 80 ёшдаги бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Вазирлик ҳориждан келган беморга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилгани, бироқ унинг соғлиги кескин ночорлаб, юрак ҳуружига учраганини билдирди. Бунгача коронавирусга чалинган бир бемор вафот этган. 5 апрелда республикада яна уч одам бу ҳасталикни юқтириб олгани аниқланган. COVID-19…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 147 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, сўнги бир кун ичида Қирғизистонда коронавирусни юқтиришнинг яна 3 ҳолати қайд этилди. Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг барчаси Бишкек шаҳрининг яшовчилари. Шу билан COVID-19 вирусини юқтирганларнинг сони 147 кишига етди —  тўққиз нафари тиббиёт ходимлари. Вирус юқтирганларнинг 20 нафари Бишкекда, 12 нафари Ўш шаҳрида, 35 киши Ўш вилоятида, учи Баткен вилоятида, 67 киши Жалолобод вилоятида, тўрт киши…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар орасида 9 тиббиёт ходими бор

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Касимбек Мамбетов 4-апрелда Қирғизистонда коронавирусдан 14 янги ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Касаллик юқтирганлар орасида тўққиз нафар тиббиёт ходими бор.  «Афсуски, коронавирус юқтириб олганларнинг орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор, кеча улар 8 киши эди, бугун яна бири қўшилиб тўққиз кишига етди. Уларнинг бари коронавирус олиб юрувчилар», — деди Мамбетов. Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг олти нафари Жалолобод…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 144 кишига етди

Республика штабидан 4-апрелда билдирилишича, эрталабки соат 10га келиб коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилди.  Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг олти нафари Жалолобод вилоятида, беш нафари Ўш вилоятида, иккиси Ўш шаҳрида ҳамда бири Бишкек шаҳрида аниқланди.  Шу билан COVID-19 вирусини юқтирганларнинг сони 144 кишига етди —  тўққизи тиббиёт ходимлари. Унинг 15 нафари Бишкекда, 12си Ўш шаҳрида, 35 нафари Ўш вилоятида, олтиси Чуй…

Батафсил...
1 4 5 6 7