Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 144 кишига етди

Республика штабидан 4-апрелда билдирилишича, эрталабки соат 10га келиб коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилди. 

Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг олти нафари Жалолобод вилоятида, беш нафари Ўш вилоятида, иккиси Ўш шаҳрида ҳамда бири Бишкек шаҳрида аниқланди. 

Шу билан COVID-19 вирусини юқтирганларнинг сони 144 кишига етди —  тўққизи тиббиёт ходимлари. Унинг 15 нафари Бишкекда, 12си Ўш шаҳрида, 35 нафари Ўш вилоятида, олтиси Чуй вилоятида, иккиси Иссиқкўл вилоятида, тўрт нафари Норин вилоятида қайд этилди. 

Ҳозирги вақтда коронавирус касалига чалинганларнинг ичидан 6 киши қайта жонлантириш бўлимида ётибди. 

  1. Новқатда 59 ёшдаги эркак — оғир аҳволда; 

2.Ўшда 45 ёшдаги эркак — ўта оғир аҳволда, сунъий нафас олдириш аппаратига қўшилди; 

  1. Ўшда 63 ёшдаги аёл — оғир аҳволда;
  2. Ўшда 60 ёшдаги аёл — оғир аҳволда;
  3. Жалолободда 33 ёшдаги эркак — оғир аҳволдан чиқди;
  4. Норинда 60 ёшдаги аёл — оғир аҳволда.

Мазкур вирусни юқтирганларнинг ичидан олти киши тузалиб уйларига чиқарилди. Шунингдек бир киши вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ