Қирғизистонда коммунал хизматлар уч ой давомида ўчирилмайди

Вице-премьер-министр Кубатбек Боронов келаётган уч ой ичида коммунал хизматлар ўчирилмаслигини билдирди.

Унинг айтишича, у ёки бу тўловлар бўйича фоизлар ва жарималар ҳам қўшилиб ҳисобланмайди.

«Тадбиркорлар учун биз солиқ ҳисоботларини топшириш муддатини 2020 йилнинг 1-июлига жилдириб қўйдик», — деди Кубатбек Боронов.

Ҳукумат бундай чораларга коронавирус пандемияси сабаб бормоқда. 8-апрелга келиб, Қирғизистонда коронавирусга чалинган 270 киши қайд этилган.

Фавқулодда ҳолат тартиби киргизилгани боис одамларнинг ҳаётига муҳим шароитни таъминлаш учун муҳим иш олиб бормаган барча ишхона ва компаниялар ёпилган.

Бугунги кунда дўконлар, дорихоналар, озиқ-овқат ишлаб чиқарган идоралар ва маҳсулотлар билан тиббиёт маҳсулотларини етказиб берувчиларгина ишламоқда. Муассасаларнинг ёпилиши кўплаган одамларнинг ишларидан ажрашига ва даромадсиз қолишига олиб келган.

Ҳукумат муҳтож оилаларга озиқ-овқат мажмуасини тарқатмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ