Ўшда спиртли ичимликларни сотиш таъқиқланди

Ўш шаҳри, Новқат ва Қорасув туманлари коменданти Малик Нурдинов дўкон сотувчиларига спиртли ичимликлар сотмасликни буюрди. Нурдиновнинг таъкидлашича, спиртли ичимликлар муаммоси аввал ҳам жамиятда бўлган. Фавқулотда холат, коментдантлик соати жорий этилиши билан бу нарса яна алоҳида назоратни талаб қилади. “Ҳозир роҳатланиб, айланиб юриш пайти эмас. Аммо баъзилар спиртли ичимликлар ичади, иккинчи ва учинчи шишани олгани боради. Шу тариқа одам комендатлик соати…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусни юқтирганлар сони 17тага кўпайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, сўнги бир кунда коронасируснинг 17та янги холати қайд этилган. Вирус юқтирганларнинг сони 466га етди Бу хасталикка чалинган беморларнинг 11 нафари Норин вилоятида, Бишкек шаҳрида 5та ва Ўш вилоятида 1тани ташкил қилади. Уларнинг 7 нафари аёл, 10 нафари эркак киши. Шунингдек, коронавирусни 5 нафар тиббиёт ходими ҳам юқтириб олган. Уларнинг 4 нафари Бишкек шаҳрида, бир нафари…

Батафсил...

Ўш ва Жалолободда комендантлик соати вақтлари ўзгарди

Ўш шаҳри, Қорасув ва Новқат туманларида комендантлик соати вақтлари ўзгарди. Мазкур буйруқни Ўш шаҳрининг коменданти Малик Нурдинов имзолади.  Хабарларга кўра, комендантлик соати энди аввалгидай 20:00 – 07:00 оралиғида эмас, 21:00дан эрталаб 06:00гача бўлади. Жалолобод шаҳри ва Сузоқ туманида ҳам ҳудди шундай тартибда ўзгарди. Буйруқни эса, мазкур ҳудуд коменданти Жениш Жоробеков имзолади. Бу буйруқлар эртага, 16-апрелдан кучга киради.

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 449га етди

15-апрелга келиб мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг янги 19 ҳолати қайд этилди. Унинг беш нафари Бишкек шаҳрида, ўн иккиси Ўш шаҳрида, икки нафари Ўш вилоятида. Уларнинг ичидан 14 нафари аёл, беш нафари эркак.  Янги касал юқтирганларнинг ўн беши тиббиёт ходимлари.  Шу билан вирусни юқтириб олганларнинг сони 449 кишини ташкил қилди. Уларнинг 224 нафари аёл, 205 нафар киши эркак. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида…

Батафсил...

Мамлакатда коронавирус юқтирган шифокорларнинг сони 83 кишига етди

Бош вазир ўринбосари Кубатбек Боронов парламент қўмиталарининг йиғинида 83 шифокорнинг коронавирус юқтиргани тасдиқланганини билдирди. Унинг айтишича, инфекцияни юқтирган 430 кишининг ичидан 18,5% шифокорлар. Коронавирус 26 шифокорга, ўрта тибперсоналнинг 35 (ҳамшира, лаборант, ёрдамчилар), кичик ва техперсоналнинг 22 ходимига юқди. «Юқтиришнинг ҳар бир ҳолати бўйича комиссия ишламоқда. Бу борада иш давом этмоқда», — деб қўшимча қилди Боронов. Ҳукумат шифокорларга, агар улар коронавирус…

Батафсил...

Вазирлик: Коронавирус тарқалишининг юқори чўққиси апрелнинг охирига тўғри келади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, Қирғизистонда 2020 йилнинг 20-апрелининг 24-апрелигача коронавируснинг тарқалиши чўққига чиқиши кутилмоқда. Мазкур тахминни муассасага қирғиз мутахассисларидан иборат гуруҳ берган. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев маълум қилишича, мамлакатдаги коронавирус вазиятини кузатиш учун идора махсус гуруҳ тузиб, унинг таркибига илғор мутахассислар ҳамда қирғиз зиёлилари кирган. “Бунга эртароқ эришиб, ўтиб кетсак дейман, чунки ундан кейин албатта пастлаш бўлади. Бу касалнинг олдини олишга…

Батафсил...

Қирғизистонда фавқулотда холат муддати 30-апрелгача узайтирилди

Республиканинг кўпчилик ҳудудларида коронавирус сабаб жорий қилинган фавқулотда холат апрел ойининг сўнгигача давом этади. Бу тўғрисидаги фармонни президент Сўўрўнбай Жээнбеков имзолаб, Жўғўрқу Кенгашга тасдиқлаш учун юборди. Бугун, республикада коронавирусни юқтириб олганларнинг яна 11 холати қайд этилиб, 18-мартдан бери бу хасталикка чалинганлар сони умумий 430 одамга етди. Улардан беш нафари вафот этган, 71 одам эса соғайган. Жорий йилнинг 22-мартидан давлатда фавқулотда…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 430га етди

14-апрелга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 11 ҳолати қайд этилди. Уларнинг 8 нафари Бишкекда, бири Чуй вилоятида, икки нафари Жалолобод вилоятида аниқланди. Янги беморларнинг олти нафари эркак, беш нафари аёл. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаевнинг айтишича, Олабуқа туманида коронавирус юқтирган 4 киши тузалиб уйларига чиқарилди. COVID-19 юқтирганлар билан алоқада бўлганларнинг сони — 7 100. Унинг ичидан 1417 киши оила аъзолари,…

Батафсил...

Ўшда коронавирус юқтирган яна 13 бемор тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 13-апрелда коронавирусдан яна 13 бемор тузалиб, касалхонадан чиқарилганини маълум қилди. “Ўтган сутка ичида бунга қадар COVID-19 ташхиси тасдиқланган 13 бемор тузалиб, Ўш вилоятидаги Новқат ҳудудий касалхонасидан чиқарилди. Улар чиқаётганда қайтадан олинган таҳлиллар негатив натижа кўрсатган”, — деди Усонбаев. Шу билан Қирғизистонда коронавирусдан тузалганларнинг сони 67 кишини ташкил қилди. 346 киши стационарда даволанмоқда. 13-апрелга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 419 кишига…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 419га етди

Республика штаби маълум қилишича, Қирғизистонда 13-апрелга келиб коронавируснинг янги 42 ҳолати қайд этилди — ўпка касалини юқтирганларнинг 16 нафари тиббиёт ходимлари. Юқтирганларнинг ичидан: Бишкекда – 10; Чуй вилоятида – 6; Ўш вилоятида – 9; Ўш шаҳрида – 5; Жалолобод вилоятида – 2; Норин вилоятида – 9; Баткен вилояти – бир киши коронавирусга чалинди. Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаевнинг айтишича,…

Батафсил...

Коронавирусни юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 63тага етди

Ўтган кеча кундузда яна 12 тиббиёт ходимида COVID-19 вируси аниқланди. Бу ҳақда  республика штаби маълум қилди. Унда хабар қилинганидай, инфекцияни юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони  – 63га етди. Янги ҳолат бўйича: 1 тиббиёт ходими Бишкек шаҳрида, 5 – Норин вилоятида, 6 – Ўш шаҳрида.

Батафсил...

Ўшдаги лўлилар ёрдам сўраб мурожаат қилишди

Ўшдаги лўлилар  “Ынтымак”қа видео мурожаат йўллаб, жамоатчиликдан ёрдам сўрашган. Улар ишсиз қолганидан, шароити оғир эканлигини айтишмоқда. “Ишимиз йўқ, ҳозир еганга хатто унимиз ҳам қолмади. Турмуш ўртоғим операция бўлган, етим укаларим бор. Жуда қийналяпмиз.Имкониятингиз бўлса, ёрдам қилишингизни сўраймиз”,- дейди яшовчилар. “Яқинда онам вафот этди, 4 нафар ёш болам бор. Акам вафот этган, унинг болаларини ҳам мен қарайман. Кўчага чиқишнинг иложи йўқ”,…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 38 янги ҳолати қайд этилди. Жами 377 киши

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 38 янги ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Янги юқтириш холатларининг кўпи Норин вилоятида аниқланган — 13 киши. Ундан кейин 12 киши Ўшда қайд этилган. Юқтирганларнинг беш нафари Бишкекда, Ўш ва Чуй вилоятларида учдан ва Иссиқкўл вилоятида икки киши аниқланган. Жами бўлиб мамлакатда юрганларнинг сони 377 кишига етди — бу  тузалиб чиққан 54 беморни ҳамда…

Батафсил...

Покистонда коронавирус юқтириб олган қирғизистонлик вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирилиги хабар қилишича, Покистонда 6-апрел куни Қирғизистоннинг 73 ёшдаги фуқароси вафот этди. Маълумотга кўра, марҳум «юрак ҳуружи» сабаб вафот этган. «У карантин зонасида иккинчи таҳлилини кутаётган эди. Дастлабки тестнинг натижаси коронавирусни аниқланган. Иккинчи марта тест топшира олмай қолди», — деб билдирилди вазирликдан. Ташқи ишлар вазирилигининг маълуомтига кўра, Покистонда 7 қирғизистонлик коронавирусга чалинган. Уларнинг кўпчилиги у ерга даъват учун…

Батафсил...

Кимсанов: Матраимов «Азаттык»нинг журналистини «тирик ёки ўлик» олиб келишни буюрган

Собиқ божхоначи Эмилбек Кимсанов билдиришича, божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов “Азаттык” радиосининг суриштирувчи журналисти Али Токтакуновни “тирикми-ўликми менга олиб келасизлар” деган буйруқларни берган. Бундай билдирувни у Санкт-Петербургда қўлга олиниб, Қирғизистонга экстрадиция бўлгандан кейинги илк видеомурожаатида тарқатди. Видеомурожаат Кимсанов ТИЗО-1га ўтказилган куннинг эртасига пайдо бўлган, аммо у тергов изоляторида ёзилмагани аниқ. Кимсанов исбот қатори Матраимов билан хат ёзишув дейилган чатни ва Токтакуновга алоқадор Прагадаги…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг янги 41 ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус яна 41 кишида аниқланганини хабар қилди. Уларнинг 18 нафари Ўш вилоятининг Новқат туманида, 12 ҳолати Бишкекда, олтиси Ўш шаҳрида, уч нафари Чуй вилоятида ҳамда иккиси Норин вилоятида қайд этилди. Янги ҳолатларнинг 19 нафари эркак киши, 22 нафари аёл. 18-мартдан бошлаб мамлакат бўйича жами бўлиб 339 киши қайд этилди — коронавирус 176 аёлда ва 163 эркак кишини…

Батафсил...

Санкт-Петербургдаги теракт бўйича судланган Қирғизистонликлар ҳақида «Дождь» нашрининг фильми

«Дождь» нашри Санкт-Петербург метросидаги теракт учун судланганлар ҳақида фильм тасвирга олди — портлаш 2017-йили бўлган. Портлашда 16 киши, жумладан ҳудкуш деб ҳисобланган Қирғизистоннинг фуқароси Акбаржон Жалилов вафот этган. Бундан ташқари, аксарияти Қирғизистонда туғилган 11 нафар киши айбдор деб топилиб, узоқ жазо муддатига, аниқроғи 19 йилдан умрбод муддатларга судланишган. Ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва юристлар тергов кўрсатаётган далилларга шубҳа қилмоқда. «Дождь» нашрининг…

Батафсил...

Коронавирус юқтириш хавфи бор ҳудудларда ишлаган шифокорларга қўшимча ҳақ тўлана бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 8-апрелдан бошлаб тиббиёт ходимларига март ойи учун “компенсация тўловлари” берила бошлади. Асосан, бу ҳукуматнинг аввал тиббиёт ходимларига ваъда қилган қўшимча ҳақлари. Қўшимча ҳақлар одатдаги иш режаси бўйича коронавирус юқтириб олиш хавфида ишлаган тиббиёт ходимлари учун кўзда тутилган, шунингдек карантин-казарма вазиятида ишлашга мажбур бўлган тиббиёт ходимларига берилади — улар уйларига бормасдан рискли ҳудудларда маълум муддат давомида ишлаб, шундан…

Батафсил...

ТИВ: Чет давлатда коронавирус юқтирган 23 қирғизистонлик бор

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нуран Ниязалиев маълум қилишича, чет давлатда коронавирусга чалинган 23 қирғизистонлик бор. У Қирғизистоннинг бошқа мамлакатлардаги элчиликлар ва консулликлари фуқаролар билан доимо алоқада бўлаётганини қўшимча қилди. COVID-19га чалинган етти қирғизистонлик Покистонда. Яна тўрт нафари Малайзияда, уларнинг бири тузалиб, касалхонадан чиққан. Яна уч фуқаро БААда, бири Ҳиндистонда ва яна бири Испанияда уй карантинида. Ниязалиев 6-апрелда Қирғизистонга Екатеринбургдан 17…

Батафсил...

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 298 кишига етди. Улардан бири вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 10-апрелда Қирғизистонда коронавируснинг янги 18 ҳолати қайд этилганини маълум қилди — уларнинг беш нафари тиббиёт ходимлари. «Бишкек шаҳрида олти, Чуй вилоятида саккиз, Жалолобод вилоятида уч ва Иссичкўл вилоятида бир ҳолат қайд этилди. Уларнинг етти нафари аёл, ўн бири эркак», — деди Каратаев. Шунингдек Каратаев Новқат ҳудудий касалхонасида 87 ёшдаги киши вафот этганини айтди. Коронавирусни…

Батафсил...
1 3 4 5 6 7