Қирғизистонда фавқулотда холат муддати 30-апрелгача узайтирилди

Республиканинг кўпчилик ҳудудларида коронавирус сабаб жорий қилинган фавқулотда холат апрел ойининг сўнгигача давом этади. Бу тўғрисидаги фармонни президент Сўўрўнбай Жээнбеков имзолаб, Жўғўрқу Кенгашга тасдиқлаш учун юборди.

Бугун, республикада коронавирусни юқтириб олганларнинг яна 11 холати қайд этилиб, 18-мартдан бери бу хасталикка чалинганлар сони умумий 430 одамга етди. Улардан беш нафари вафот этган, 71 одам эса соғайган.

Жорий йилнинг 22-мартидан давлатда фавқулотда вазият эълон қилинган, 25-мартдан 15-апрелгача эса Бишкек, Ўш ва Жалолобод  шаҳарлари, Новқат, Қорасув ва Сузоқ туманларида эса фавқулотда холат жорий қилинган.

Кеча, коронавирусга қарши курашиш республика штаби президентга фавқулотда холат муддатини яна узайтиришни таклиф қилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хасталик ёйинланишининг авж олиши 20-24 апрелга тўғри келишини тахмин қилмоқда. Ундан кейин эса беморлар сони озайиши кутилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ