Ўшдаги лўлилар ёрдам сўраб мурожаат қилишди

Ўшдаги лўлилар  “Ынтымак”қа видео мурожаат йўллаб, жамоатчиликдан ёрдам сўрашган. Улар ишсиз қолганидан, шароити оғир эканлигини айтишмоқда.

“Ишимиз йўқ, ҳозир еганга хатто унимиз ҳам қолмади. Турмуш ўртоғим операция бўлган, етим укаларим бор. Жуда қийналяпмиз.Имкониятингиз бўлса, ёрдам қилишингизни сўраймиз”,- дейди яшовчилар.

“Яқинда онам вафот этди, 4 нафар ёш болам бор. Акам вафот этган, унинг болаларини ҳам мен қарайман. Кўчага чиқишнинг иложи йўқ”, – дейди яна бир турғун.

Қорасув районининг ҳоким ўринбосари Мээрим Жороева ҳақиқатан ҳам лўлиларга ёрдам берилмаганини айтди.

“Уларга инсонпарварлик ёрдами берилмагани рост. Давлат моддий резервлар жамғармаси унларини олис ҳудудларга тарқатяпмиз. Наримон қишлоқ ҳукумати  ҳам ёрдам уюштиради. 2-3 кунда лўлиларга ун тарқатилади. Вазиятга кўра, рўйҳати йўқ бўлса ҳам, паспортлари бўлмаса ҳам ёрдамлар берилади”, – деди ҳоким ўринбосари.

Ўш шаҳрига кираверишда жойлашган Қорасув районининг Наримон қишлоқ ҳудудига қарашли Янги қишлоқда 4 мингдан ортиқ лўлилар истиқомат қилади.

Aлоқадор хабарлар

One Thought to “Ўшдаги лўлилар ёрдам сўраб мурожаат қилишди”

  1. Али

    Лулиларга ёлгончику улар кани эркаклари уларни?
    Астагфируллох!!!

Изоҳ