Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 20 июлда ўтган ҳукумат мажлисида сўнгги икки ярим йил ичида давлат бюджетидан ҳарбий соҳага 120 миллиард сом (тақрибан 1,4 миллиард доллар) ажратилгани тўғрисида маълум қилди. “Биз ҳарбий техникани ва қуролларни кенг қамровли равишда янгиладик. 2020 йилда бунинг учун фақат 3,5 миллиард сом ажратилган бўлса, 2021 йилда 32 миллиард, 2022 йилда 53 миллиард сарфланди.…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
“Дўстлик”да чегарадан ўтиш тартибини бузганлар сони кўпаймоқда
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги «Дўстлик-автойўл» чегараcида чегарадан ўтиш тартибини бузаётганлар сони жорий йилнинг олти ойида ўтган бир йиллик кўрсаткичдан 1,5 баробарга кўпайди. Бу ҳақда «Дўстлик-автойўл» чегара бекати раҳбари майор Нурлан Аттоқуров Озодлик радиосига берган суҳбати чоғида маълум қилди. Унга кўра, 2022 йил давомида мазкур ҳудудда 49 нафар чегара бузувчи қўлга олинган бўлса, жорий йилнинг олти ойида чегарадан ўтиш тартибини бузган…
Батафсил...Қирғизистонда сентябрь ойида мактаб директорларининг маошларини ошириш режалаштирилмоқда
Қирғизистонда сентябрь ойидан мактаб директорлари ва директор ўринбосарларининг ойлик маошлари оширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича йиғилишида маълум бўлди. Ҳайъат ишида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров иштирок этди. У 2022 йилда ўқитувчиларнинг маошлари оширилганини, жумладан, уни тўлаш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилганини эслатди. Вазирлар Маҳкамаси мактаб маъмуриятининг маошларини оширишни режалаштирмоқда. “Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб олий таълим муассасалари…
Батафсил...МХДҚ Бишкеклик фуқарони ижтимоий тармоқларда миллатлараро адоват қўзғашда гумон қилиб, қўлга олди
14 июль куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бишкеклик фуқарони Фейсбук ижтимоий тармоғида миллатлараро адоват қўзғашда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда қўмитанинг пресс-релизида хабар берилди. Қўмита маълумотларига кўра, эркак “тизимли” ва “қайта-қайта” фуқаролар ўртасида нафрат уйғотувчи “тендентистик материаллар”ни чоп этган. Шу билан бирга, гумонланувчи аллақачон ижтимоий тармоқлардаги постлари учун беш суткага ҳибсга олинган, дея таъкидлади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.…
Батафсил...Бишкекдаги 1-сонли тергов ҳибсхонаси шаҳар ташқарисига кўчирилади
Бишкекдаги 21-сонли тергов ҳибсхонаси (халқ орасида 1-сонли деб аталади — таҳр.) шаҳар ташқарисига кўчирилади. Бу ҳақда Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИEДХ) раҳбари ўринбосари Кемел Содиқов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жонли эфирда маълум қилди. “Жамоат тартибини сақлаш мақсадида муассасаларни шаҳар марказидан кўчириш режалаштирилган. 21, 23, 25-сонли қамоқхоналарни пойтахтдан ташқарига кўчириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иш қачон бошланиши ҳозирча номаълум”, — деди Содиқов.…
Батафсил...Қирғизистонда Григорий Лепс концерти бекор қилинди
Қирғизистонда россиялик хонанда Григорий Лепснинг концерти бекор қилинди. Концерт 2 август куни Чўлпон-Отада бўлиб ўтиши керак эди. Концерт ташкилотчилари тадбир бекор қилинганини маълум қилди. Бунгача Григорий Лепснинг 8 июль куни Қозоғистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган концерти бекор қилинганди. Бунга россиялик қўшиқчининг урушни қўллаб-қувватлаши сабаб бўлган. Жумладан, Лепс Украина армияси танкини ишдан чиқарган ҳар бир кишига бир миллион рубль тўлашни ваъда берган.…
Батафсил...Германия ва Нидерландияда марказий осиёликлар террорчиликда айбланиб қўлга олинди
Германия ва Нидерландияда 6 июль куни полиция террор уюштиришни режалаштирганликда гумонланган Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон фуқароларини қўлга олди. Reuters агентлигининг Германия Бош прокуратурасига таяниб хабар беришича, 6 июльда “Ислом давлати” террор гуруҳига ўхшаган ташкилот тузишда гумонланган етти киши ушланган. Уларнинг бир нафари қирғизистонлик, бир нафари туркманистонлик ва беш нафари тожикистонликдир. Шимолий Рейн-Вестфалияда қўлга олинган бу шахслар бир-бирлари билан яқиндан таниш бўлган…
Батафсил...Туркияда бедарак йўқолган 20 ёшли қирғизистонлик аёл топилди
Истанбулда 10 кунлик қидирувлардан сўнг бедарак йўқолган 20 ёшли қирғизистонлик Жазгул Шамуратова топилди, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати. Ҳозир Жазгул Кадикўй шаҳар милиция бўлимларидан бирида. Унинг ғойиб бўлиш сабаблари аниқланмоқда. Шамуратова транзитда Истанбул орқали Болгарияга ишлаш учун кетган. У ердан автобусда Варнага боришни режалаштирган. 24 июнь куни Жазгулнинг онаси қизи 2 кун алоқага чиқмагани боис полицияга мурожаат…
Батафсил...Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси милиция майорини қурол савдосида гумон қилиниб қўлга олинди
6 июль куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлигининг Ички тергов хизмати билан биргаликда милиция майорининг қўлга олингани ҳақида маълум қилди. Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот органи ходими ўқотар қурол ва ўқ-дориларни сотишга уринган вақтда қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган милиция ходими “Ички ишлар вазирлигида хизмат қилган йиллар давомида тўппонча, милтиқ ва ўқ-дориларни ноқонуний сотиш билан тизимли равишда шуғулланган”.…
Батафсил...Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан сув шартномасини қайта кўриб чиқмоқчи
Қозоғистон 2023 йил охиригача Ўзбекистон ва Қирғизистон билан Сирдарё ҳавзасидаги сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишувга ўзгартиришлар киритмоқчи. Бу Қозоғистоннинг 2023−2029 йилларга мўлжалланган Сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасида кўзда тутилган. 1998 йил март ойида Бишкекда қабул қилинган ҳужжатга кўра, Норин-Сирдарё ГЭС каскадида ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергияси Ўзбекистон ва Қозоғистонга узатилади. Бунинг учун Қирғизистон эквивалент…
Батафсил...«Мега» уяли алоқа оператори Қирғизистонда 167 миллион доллар бошланғич баҳоси билан кимошди савдосига қўйилди
Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулкини бошқариш жамғармаси (ДМБЖ) “Альфа Телеком” ЁАЖнинг (Мега савдо белгиси) 100 фоиз давлат улушини сотиш бўйича электрон аукцион ўтказди. Департамент расмий сайтидаги маълумотларга кўра, лотнинг бошланғич қиймати 14,6 миллиард сомни (Қирғизистон Республикаси Миллий банкининг 4 июлдаги курси бўйича тахминан 167 миллион 220 минг доллар – таҳр.) ташкил этади. Давлат мулки жамғармаси хабарида…
Батафсил...Қирғизистонда боланинг ҳужжатларига ота исми ўрнига она исмидан фойдаланишга рухсат берилди
Қирғизистон Конституциявий суди 3 июль куни болаларнинг ҳужжатларига ота исми ўрнига она исмидан (матронимдан) фойдаланишга рухсат берилгани юзасидан ўз қарорини изоҳлади. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати хабар қилди. Аввалроқ суд вояга етган (ёши 18 га етган ва ундан катта бўлган) шахслар ота ва она исми ўртасида танлаш ҳуқуқига эга бўлиши лозимлиги ҳақида қарор чиқарган эди. Суд изоҳига кўра, жамоатчилик фаоли Алтин…
Батафсил...Қирғизистон янги Асман шаҳри қурилиши бошланганини эълон қилди
30 июнь куни Президент Садир Жапаров Иссиқкўл қирғоғида янги Асман шаҳри қурилиши учун капсула қўйди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳукумати “иқтисодий ва сайёҳлик маркази”га айланадиган “инновацион шаҳар” барпо этиш ниятида. Садир Жапаров “Асман” қурилишидан асосий мақсад сифатида Қирғизистонда туризм ва сармоявий имкониятларни ривожлантиришни айтди. Бундай “инновацион шаҳар”нинг барпо этилиши мамлакатнинг сайёҳлик ва сармоявий салоҳиятини янада оширишга йўл очади, деди у.…
Батафсил...Иркутскда муштлашган Тожикистон ва Қирғизистонлик муҳожирлар ярашишди
23 июнь куни Иркутскда қирғизистонлик фуқаролар билан бўлган муштлашувда жароҳат олган тожикистонлик тўрт нафар меҳнат муҳожирининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Касалхонада муҳожирларни кўрган Иркутскдаги тожик жамияти раҳбари Алишер Ширинов Озодлик радиосига берган интервьюсида уларнинг қўл ва оёқларидан жароҳат олгани ва ўн кундан кейин қўйиб юборилишини айтди. 23 июнь куни Иркутск вилоятидаги Ковикта газ конденсати конида Тожикистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар…
Батафсил...Россияда Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасидаги оммавий муштлашувида 10 киши қўлга олинди
23 июнь куни Иркутск вилоятидаги Ковикта газ конденсати конида содир бўлган муштлашувда 10 киши ҳибсга олинган. ОАВ маълумотларига кўра, жанжал кимдир ошхонага навбатсиз ўтиб кетмоқчи бўлгани сабаб бошланган. Озодлик радиосининг Иркутск тожиклари жамиятига таяниб хабар беришича, полиция можаронинг ҳар икки томонидан 10 кишини ҳибсга олган, бироқ жанжал қўзғатувчилар қочишга муваффақ бўлишган. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 500 дан ортиқ одам…
Батафсил...Қирғизистонда «Альфа Телеком»нинг собиқ раҳбари ҳибсга олинди
“Альфа Телеком” ЁАЖ (“MEGA” савдо белгиси, аввалги “MegaCOM”) собиқ бош директори Азат Базарқулов 9 августга қадар МХДҚнинг тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Бишкекнинг Первомайский туман суди маълумотларига кўра, тегишли қарор 27 июнь куни қабул қилинган. Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Тижорат ёки бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида Базарқулов қўлга олинганини хабар қилган эди. Разведка…
Батафсил...Россиядаги оммавий муштлашувдан сўнг қирғизистонлик фуқаро касалхонага ётқизилди
Россия Федерациясининг Иркутск вилояти Жигаловский туманидаги Ковикта газ конденсати конида 23 июнь куни Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 500 дан ортиқ одам иштирок этган можаро ички асосда содир бўлган. Қайд этилишича, Қирғизистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси беш нафар яраланган қирғизистонлик билан алоқа ўрнатган, улар турли даражадаги тан жароҳатлари олган, улардан…
Батафсил...Қирғизистон ИИВ сўровига кўра Интерпол хорижда яшириниб юрган икки фуқарони қўлга олди
Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Испания ва Россияда халқаро қидирувда бўлган икки эркак қўлга олинган. Испания Интерполи Бишкек шаҳрининг Свердловск тумани ИИБ томонидан 2022 йилдан буён қидирувда бўлган 1988 йилда туғилган фуқаро И.А.ни Мадрид аэропортида ўта катта миқдордаги (140 минг доллар) фирибгарлик учун қўлга олган. Қайд этилишича, у тадбиркорларга кейинчалик хорижга сотиш учун товарлар олиб келишни ваъда…
Батафсил...Россия Қирғизистондан балиқ ва сут маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни бекор қилди
Росселхознадзор Қирғизистондан балиқ ва сут маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Бир кун аввал Қирғизистон ветеринария хизмати раҳбарияти ва Россия ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати ўртасида онлайн форматда музокаралар бўлиб ўтди. “Музокаралар давомида ветеринария хизмати директори Росселхознадзор раҳбарига балиқни қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ЕОИИнинг ветеринария-санитария талабларининг…
Батафсил...Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия фуқароларнинг шахсий маълумотлари бўйича маълумот алмашади
Қирғизистон Қозоғистон ва Россия билан фуқароларнинг шахсий маълумотларини ўзаро алмашиш бўйича келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда бугун, 21 июнь куни президент матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Шахсий маълумотлар алмашинуви соҳасидаги маъмурий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Келишув доирасида, хусусан, фуқаролиги мавжудлиги (ёки йўқлиги), томонларнинг ҳудудларида доимий бўлиш (яшаш) ҳуқуқини берувчи…
Батафсил...