Масофавий таълим зўр-базўр ўқитган барча ўқитувчиларни четга суриб чиқаради. Бу фикрни таълим соҳаси мутахассиси Асилбек Жўўдўнбеков Марал радиосига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўқитувчининг тайёргарлиги, ижодкорлиги ва интернет ресурсларидан фойдалана олиши жуда муҳимдир. Аввало, ўқитувчиларга интернетдаги масаласини ҳал қилишлари зарур. Пандемия мактаб билан ота-оналар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлади. – Авваллари ўқитувчилар ягона маълумот манбаи бўлган эди, ҳозир бундай эмас.…
Батафсил...Bo'lim: COVID-19: «Қийма» лойиҳаси
Шошилинч! Ўшда сув тўхтатилади
Бугун, 21-июль куни Ўшда кучли ёққан ёмғир оқибатида Оқ-бура дарё сувининг ҳаддан зиёд лойқаланиши кузатилмоқда. Шу сабабдан Ўш шаҳрининг Юго-Восток, ХБК, Турон ва Дўстлик кичик туманларида, шунингдек Калинин массивларининг бошқа ҳудудларида тоза сув вақтинчалик тўхтатилади, дейилади Ўш шаҳар мэрияси маълумотида.
Батафсил...Қирғизистонда 31 июль, жума куни Қурбон ҳайити нишонланади
“2020 йил 31 июль, жума куни эса Зулҳижжа ойининг 10-куни бўлиб, Ислом оламидаги энг улуғ байрам Ийдул-Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни бўлади”, дейилади Қирғизистон мусулмонлари идорасининг маълумотида. Миср Араб Республикасидаги “Дорул Ифто” фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри келаётгани эълон қилинди. Шу муносабат билан, Саудия…
Батафсил...Тўқтоғул сув омборида сувнинг ҳажми неча кубометрга камайди?
19-июль ҳолатига кўра, Тўқтоғулдаги сув ҳажми 13 миллиард 786,87 миллион кубометрни ташкил этди, дея Қирғизистон “электр станциялари” ОАЖнинг маълумотида келтирилмоқда. Сувнинг оқиб кириши секундига ўртача 594 кубометрни ташкил қилса, оқиб чиқиши эса секундига 373 куб метрни ташкил этмоқда. 1 июлдан 19 июлгача бўлган даврда сув ҳажми 292,17 миллион кубометрга ошди. Сана Оқиб кириши (суткасига, ўртача) м3/с Оқиб чиқиши (суткасига, ўртача)…
Батафсил...Покистонлик талабаларни калтаклаганликда айбланган шахслар ҳибсга олинди
Покистонлик талабаларни калтаклаганликда гумон қилинувчи шахслар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Вазирликнинг маълумотларига кўра, 19 июль куни соат тахминан 23:00 да 1998- йилда туғилган Ш.С. исмли Покистон фуқароси Оламудун тумани ички ишлар бўлимига Қўй Тош қишлоғи яқинидаги «Теплые Ключи» санаториясида номаълум шахслар томонидан жароҳат олгани ҳақида шикоят билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. …
Батафсил...Исроил Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамини юборади
Тожливирус билан курашиш мақсадида Исроил томони Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатади. Инсонпарварлик ёрдамини тақдим этиш маросими 23 июль куни Исроил элчиси Лиат Вексельман, Қирғизистон Республикасининг соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва тожливирус билан курашиш бўйича республика тезкор штабининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтади. Келаётган ёрдам касалликка қарши курашда зарур бўлган шахсий ҳимоя воситаларидир. «Ҳозирги вазиятга қараб, ёрдам ҳажми оширилди. Тожливирус муаммоси бутун дунёда…
Батафсил...Аравонда 59 киши икки томонлама зотилжам билан курашмоқда
20 июль ҳолатига кўра Аравон туманида 12 нафар беморга COVID-19 ташхиси қўйилган. Бу ҳақда Аравон тумани ҳокимининг ўринбосари Музафар Мамасаидов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 12 киши орасида муниципал муассаса ходимлари йўқ. Янги қайд қилинганлар беморлар касалхонада даволанаётгани аниқланди. Улардан аввал ҳам анализ олинган. Аравон туманида тожливирус билан касалланганлар сони 104 кишига етди. Улардан 20 нафари соғайиб чиққан. Шунингдек касалхоналарда…
Батафсил...Милиция покистонликларни калтаклаган шахсларни аниқлади
19 июль куни соат тахминан 23:00 да 1998- йилда туғилган Ш.С. исмли Покистон фуқароси Оламудун тумани ички ишлар бўлимига Қўй Тош қишлоғи яқинидаги «Теплые Ключи» санаториясида номаълум шахслар томонидан жароҳат олгани ҳақида шикоят билан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Бу ҳақда Чуй вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Милициянинг маълумотларига кўра, шунга ўхшаш шикоятлар билан яна бир қанча одамлар…
Батафсил...Жалолободда 15 ёшли қиз акасидан ҳомиладор бўлиб, фарзандини дунёга келтирди
Жалолободнинг Сузоқ туманида 15 ёшли қиз қондош акасидан ҳомиладор бўлиб фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда «Т-Медиа» туман меҳнат ва ижтимоий ривожланиш бўлимига таяниб хабар бермоқда. Маълум бўлишича, вояга етмаган қиз вилоят туғруқхонасида туғиб, чиқиб кетган. Ҳозирда ёш онанинг ҳам, янги туғилган чақалоқнинг ҳам соғлиғи яхши. «Ҳодиса олисдаги Жўўн-Кунгай овулида содир бўлган. Қизнинг эгизак шериги, кейин акаси бор. Онаси эса Россияда…
Батафсил...Янги ўқув йили масофавий ўқитишдан бошланади
2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳукумат томонидан тасдиқланган Инқирозга қарши режага мувофиқ олиб борилмоқда. Таълим ва фан вазирлиги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, янги ўқув йилининг биринчи чорагида ўқув жараёнини масофадан туриб ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Агар санитар-эпидемиология хизмати коронавируснинг баъзи ҳудудларда тарқалиши хавфли эмас деб қарор қилса, унда ушбу минтақадаги мактабларда ўқув жараёни ҳам алоҳида кўриб чиқилади. –…
Батафсил...Қирғизистонлик жангчи Рафаэль Физиев UFC турнирида ғолиб бўлди
19-июл куни Абу-Дабида UFC турнирининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Турнирда Қирғизистонлик жангчи Рафаэль Физиев иштирок этди ва ғалаба қозонди. Бу ҳақда Рафаэль Физиев ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди. ⠀ Хабарларга кўра, спортчи бразилиялик Марк Диакисе билан майдонга тушган. Учрашув турнирнинг «Энг яхши жангчиси» деб топилган қирғизистонлик жангчининг ғалабаси билан якунланди. Иккала боксчи ҳам UFC ташкилотидан қўшимча 50 минг доллар оладиган…
Батафсил...Бозорларни дезинфекция қилганидан сўнг пневмония кўпайдими?
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бишкекда дезинфекция қилинганидан сўнг пневмония тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарларга жавоб берди. Муассасанинг маълумотларига кўра, дезинфекциялаш воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, эпидемиологларнинг кўрсатмаларига биноан тайёрланиб, барча талабларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Таркибида хлори мавжуд бўлган дезинфекциялаш воситаларининг сертификатлари бор. Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Бишкекдаги бозорларни зарарсизлантирганидан кейин пневмония кўпайиб кетганлигини айтишмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, хлор билан заҳарланиш аломатлари бошқача бўлади.
Батафсил...Сариқ-Челакка бориб дам олиш тақиқланди
Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатхонаси Сариқ-Челак кўлида дам олиш тўхтатилганлиги туфайли йўл ёпилганини маълум қилди. Ушбу қарор қишлоқ аҳолисининг илтимосига биноан, маҳаллий аҳолининг соғлиғини сақлаш ва эпидемиянинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Сариқ-Челак кўлига кириш чекловлари эпидемиологик вазият яхшиланмагунча сақланиб қолади. Сариқ-Челак кўли Жалолобод вилоятининг Аҳси туманида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 1873 м баландликда жойлашган. Унинг узунлиги 7,5 км бўлиб, умумий…
Батафсил...Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Николай Танаев вафот этди
Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Николай Танаев узоқ давом этган ҳасталикдан сўнг 75 ёшида Россияда вафот этди. Бу ҳақда Азаттиқ радиосига собиқ бош вазирнинг қариндошлари хабар беришган. У Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида дафн этилади. Николай Танаев 2002 йил 30 майдан 2005 йилнинг 24 мартигача Қирғизистон Бош вазири бўлган. У март воқеаларидан сўнг ўша пайтдаги президент Асқар Ақаев ҳокимияти қулаганидан кейин истеъфога чиқиб…
Батафсил...Ўшда икки нафар ҳайдовчи жанжаллашиб, отилган пичоқ йўловчига санчилган
11 июл куни Ўш шаҳрида икки нафар жамоат транспорти ҳайдовчиси жанжал қилиб, отилган пичоқ йўловчининг оёғини кесиб ташлаган. Ушбу маълумотни Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати тасдиқлади. Маълумотга кўра, воқеа иштирокчилари 125-маршрут йўналишнинг ҳайдовчилари бўлган. «Икки нафар ҳайдовчи йўлда жанжаллашиб кетди. Ҳозирда 2 ҳайдовчи терговчилар томонидан сўроқ қилинмоқда. Пичоқланган бола ҳайдовчилар жанжаллашаётган вақтда уларнинг ёнидан ўтаётган бўлган, унинг жанжалга…
Батафсил...Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистонга 500 минг доллар миқдорида ёрдам кўрсатди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Қирғизистонга шахсий ҳимоя воситаларини юборди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Унга кўра, 46,200 юзни ҳимоялаш қалқони, 14,600 ҳимояланувчи кўзойнак, 57000 та халат ва 150000 KN95 респираторлари топширилган. Инсонпарварлик ёрдамининг умумий қиймати 508 минг 78 долларни ташкил этади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, шахсий ҳимоя воситалари тиббиёт ходимларининг хавфсизлигини ва самарали ишлашини таъминлайди. Ҳимоя…
Батафсил...Бош вазир Бўрўнов Белорусиядан 5,4 тонна дори-дармон олиб келади
Бишкек шаҳрига Белоруссиядан махсус рейсда тожливирус инфекциясига қарши кураш учун зарур бўлган дори-дармонлардан ташкил топган юк келади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар бермоқда. Умумий миқдори 5,4 тонна бўлган дори воситаларини Минск шаҳридан Бош вазир Қубатбек Бўрўнов учган самолёт билан етказилади. Бош вазир Беларусга Евросиё иқтисодий иттифоқининг Ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун борган. Ушбу дорилар халқ учун арзон нархларда…
Батафсил...Жорий йилнинг олти ойида 23 миллиард 654 миллион сом пенсия тўланди
Қирғизистонда 2020 йилнинг олти ойи давомида 23 миллиард 654 миллион сом пенсия тўланган. Бу ҳақда Ижтимоий жамғарма раиси ўринбосари Уланбек Асанов матбуот анжуманида маълум қилди. 2019 йилда 670 минг пенсионерларга 45 миллиард сом тўланган. Ўтган йили ўртача пенсия миқдори 5786 сомни ташкил этган. «Ҳозирда пенсионерларга пенсия тўловлари ўз вақтида тўланмоқда ва бундан кейин ҳам тўланишда давом этада. Пенсионерлар бундан ташвишланишлари…
Батафсил...Covid-19: Ўзбекистонда уйда даволанаётган беморларга дори-дармон бепул берилади
Коронавирусдан уйида даволанаётган беморлар бепул дори-дармонлар билан таъминланади. Бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 16 июль куни ўтказилган йиғилишида қарор қабул қилинган, дея маълум қилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими. Йиғилишда беморларга текинга етказиб бериладиган дори-дармонлар рўйхати ҳам тасдиқланган. Қайд этилишича, бундан буён коронавирус касаллигидан уйида давланаётган беморларга “Гидроксихлорохин”,…
Батафсил...Ўшда фақат битта «гаишник» қолдими?
Ўшда фақат битта йўл ҳаракати ҳавфсизлигининг нозири қолганлиги ҳақидаги хабар ҳақиқатга зиддир. Бу ҳақда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотга кўра, Ўш шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Ўш шаҳрида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. «Тўғри, вазият туфайли касал бўлиб, вақтинча даволанишга кетган ходимлар ҳам бор. Бироқ, бугунги кунда кўплаб ходимлар ўз вазифаларини аниқ бажаришмоқда ва жамоат…
Батафсил...