Дин олими Чубақ ҳожи Жалилов Қирғизистон мусулмонлари Уламолари кенгашининг аъзолигидан чиқиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. -Мен Жалилов Чубақ ҳожи, Уламолар кенгашидан ўз ихтиёрим билан чиқиш бўйича аризамни ёзиб, омонатни топширдим. Аллоҳ таоло муқаддас Қуръони Каримда: “… балким сизлар бир нарсани ёмон кўрганингиз билан, у сизлар учун яхшиликдир …” , (Бақара сураси 216-оят)…
Батафсил...Bo'lim: Дин
Чубақ Жалилов: Эр-хотинини уришяпти, аралашмайин деб кетиш – аҳмоқчилик
Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак ҳожи Жалилов «Марал» радиосига оиладаги зўравонлик ҳақида фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Сузоқда 8-июнь куни эри томонидан калтакланган аёлнинг воқеаси каби ҳолатларнинг ошкор бўлмаганлари кўп эканини айтган. «Бундай воқеа кўп жойда, керак бўлса ҳар куни бўлиб, одам ўлимига олиб келган ҳолатлар ҳам бўлмоқда. […] Бу бир одамни уриш эмас, бу бизнинг ҳаммамизни калтаклаш, оёқ ости қилишдир.…
Батафсил...Ўзбекистоннинг яна 10та шаҳарида масжидлар очилди ва 11 та шаҳрида масжидлар ёпилди
Ўзбекистонда яна 10та шаҳарда масжидлар фаолиятига рухсат берилди ва аксинча, 11та шаҳарда масжидлар вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 16 июнь куни хабар берди. Хабарда айтилишича, Бухоро вилояти Когон тумани, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Навоий вилояти Конимех тумани, Самарқанд вилояти Пастдарғом, Оқдарё, Тайлоқ ва Жомбой туманлари, Сирдарё вилояти Сардоба тумани ва Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, Нурафшон шаҳрига…
Батафсил...Карантиндан сўнг Қирғизистонда илк маротаба Жума намози ўқилди
Бугун Қирғизистонда карантиндан сўнг илк бора масжидларда Жума намози ўқилди. Шу кунгача хабар қилинганидек, масжидларда намозга келганларга ижтимоий оралиқни сақлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш талаби қўйилган эди. Муфтиятнинг матбуот котиби Мақсат Атабаевнинг айтишича, бугунги Жума намозига келган намозхонлар масжидларда жорий қилинган қоидалар асосида киргизилди. 8-июндан бошлаб Қирғизистондаги барча диний идораларнинг фаолиятига рухсат берилган эди. Суратдаги масжид Бишкекдаги энг катта…
Батафсил...Эртага Қирғизистонда Жума намози ўқилади
Ҳозирда Қирғизистонда коронавирус сабабли ва унинг ёйилишини олдини олиш мақсадида Қирғизистон Мусулмонлар диний идораси, Жалолободдаги 11 жомеъ масжидида жума намозини ташкиллаштириш бўйича бир қатор ишларни олиб бормоқда. Масжидларда ва жомеъ масжидларида санитар талабларига биноан дезинфекциялаш ишлари олиб борилди. Эртага 12-июнь жума намозига соат 13:10да масжидлар очилиб, келган намозхонларни талабларга биноан 1,5 метр масофани сақлаш билан жойлаштирилади. Ундан сўнг азон айтилиб,…
Батафсил...Абдулазиз қори:Эртанги Жума намозида, одамларга хушмуомалалик билан тушунтириш ишларини олиб борайлик
Жалолобод вилояти қозиятининг масжидида вилоят қозиси Абдулазиз қори Закиров имомларга мажлис ўтказди. Жалолобод вилоятининг қозиси имомларга масжидга келиш қоидалари ва талабларини халққа тушинтиришга дават қилди. Мажлисга Сузоқ туманига қарашли қишлоқларнинг имомлари ва Жалолобод шаҳрининг имомлари қатнашди. Мажлисда намозга келиш қоидаларига ва талабларига риоя қилиб, келаси жума намозини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Имомларга масжидга келган жамоатга хушмуомалалик билан тушунтириш ишларини юргизиб,…
Батафсил...Муфтият муҳтожларга рамазон фитрини тарқатади
Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси 11-июнда ҳар йили тўпланадиган рамазон фитрини муҳтожларга тарқатади. Муфтиятнинг маълум қилишича, жорий йилда муфтиятга 300 дан ортиқ одам ёрдам сўраб мурожаат қилган. Эртага биринчи босқичдаги 70 нафар муҳтож одамларга рамазон фитрини тарқатиш режалаштирилди. Тожливирус сабабли рамазон фитрини олиш учун келганлар, алоқаларни камайтириш мақсадида рўйхат асосида навбат билан уч гуруҳга бўлинади. Ёрдамга муҳтож, яшаш шароити оғир оилаларга,…
Батафсил...Сузоқда юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, жаримага тортилдими?
Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига қарашли Барпи овул ҳудудида юзлаб намозхон Ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқиб, уларга жарима солингани ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқдир. Бу ҳақда ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили Нурбўлўт Мирзаҳмедов брифинг чоғида саволларга жавоб бераётиб маълум қилди. Унга кўра, Ҳайит куни бундай факт қайд қилинмаган. «Айрим жойларда Ҳайит намозига тўпланишга ҳаракат қилганлар бўлди. Аммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳодимлари Ҳайит…
Батафсил...Муфтиятнинг депутатга жавоби: «Масжидлар барча талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда очилди»
Қирғизистон мусулмонлар диний идораси Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаиловга раддия берди. Республика тезкор штабининг қарори билан кеча, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаилов ушбу қарор эрта қабул қилинди деган фикр билдирган эди. У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч…
Батафсил...Депутат:Бишкекда ярим миллион киши жума намозини ўқийди, коронавирусга қарши кураш беҳуда кетиши мумкин
Республика тезкор штабининг қарори билан бугун, 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний маҳкамалар — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олинди. Бишкек шаҳар кенгашининг депутати Сайдахмат Исмаиловнинг фикрича, ушбу қарор эрта қабул қилинди. У Бишкек шаҳридаги масжидларда жума намозига ярим миллион одам боришини такидлаб: «Уларни ҳеч ким назорат қила олмайди. Мадина билан Маккадаги икки буюк масжид ёпиқ. Барча мусулмонларга мурожаат қилгим…
Батафсил...Жалолобод марказий масжидининг эшиклари очилиб Пешин намози жамоат билан ўқилди
Бугун, 8-июнь куни, Жалолобод вилоятининг қозиси Абдулазиз қори Закиров Жалолобод шаҳрида жойлашган “Исмоил Ал-Буҳорий” марказий жомеъ масжидида пешин намозини ўқиди. Намоздан аввал минбарда 5 дақиқа оралиғида келган жамоатга, намозга келишнинг шартлари ва қоидалари ҳақида тушинтириш ишларини олиб борилди, келган жамоатга санитар талабларга риоя қилиб, юзқоп билан масжидга кириш, бир ярим метр оралиқни сақлаш кераклишгини эслатди. “Яратганга шукроналар бўлсин! Мана бугун…
Батафсил...Жалолободдаги барча масжидлар очилиш арафасида дезинфекция қилинди
Бугун, 8-июндан бошлаб Жалолобод шаҳридаги диний идоралар, масжидлар ва намозхоналар очилди. Шу сабабли ибодатхоналарда касалликнинг тарқалиш ҳавфини олдини олиш мақсадида, санитар талабларига риоя қилиш ва назорат қилишнинг алгоритми тузилди. Масжидларга келган ҳар бир намозхон юзқоп тақиши, кириш қисмида келганларнинг тана ҳарорати ўлчаш, ижтимоий оралиқни сақлаш таминланиши зарур. Шуниндек имкони борича намозхон ўзининг жайнамози ва тасбеҳини қўлланиши зарур.
Батафсил...Ўш шаҳрида Бомдод намози жамоат билан ўқилди
Бугун, 8-июнь куни 2 ойлик танаффуздан сўнг Ўш шаҳар мусулмонлар қозиятига қарашли масжидларда барча қоидаларга риоя қилинган ҳолда Бомдод намози жамоат билан ўқилди. Аввал масжидларга келган ҳар бир намозхоннинг тана ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалари қўлланди, ҳар бир намозхон ўз жайнамози билан масжидга киргизилди. Сўнгра Ўш шаҳар қозиси Убайдулла ҳожи имомлигида жамоат бомдод намозини ўқилиб, сўнгра масжидга келиш қоидалари тушунтирилди. «Ҳурматли…
Батафсил...80 кунлик карантиндан сўнг Ўзбекистонда масжидлар очилди
Бугун, 8 июндан қўшни Ўзбекистон Республикасидаги масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жомеларда эрта тонгдан келган намозхонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бомдод намозини адо этдилар. Шу билан “яшил” ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда файзли ибодатлар бошланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Халқимиз бошга тушган синовларни “Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, деган ояти каримага амал қилиб, чиройли сабр ила енгиб ўтмоқда. Чиндан ҳам,…
Батафсил...Жалолобод шаҳридаги масжидлар 8-июндан бошлаб очиладиган бўлди
Жорий йилнинг 8-июнидан бошлаб Қирғизистондаги барча масжидлар очилиши муносабати билан Жалолободдаги масжидларнинг очилишга бўлган тайёргарликлари ҳақида мажлис бўлиб ўтди. Масжлисда шаҳар мэрининг ўринбосари Руслан Алтимишов ва шаҳар масжидларининг имомлари иштирок этишди. Мажлисда инфекцияни юқтириб олиш ҳавфи ҳали хануз давом этаётгани сабабли масжидларнинг кириш қисмига маҳсус ҳимоя воситаларини ўрнатиш зарурлиги, намозхонлар юзқоп тақиши ва 1,5 метрлик оралиқни сақланиши айтилди. Соғлиқни сақлаш…
Батафсил...Ўш мэри:«Масжидларда санитар қоидаларига амал қилинмаса, қайта ёпилади»
Ўш шаҳрида 8-июндан бошлаб Республика тезкор штабининг рухсати билан масжидлар очилади. Бу ҳақда бугун, 6-июнда онлайн брифинг чоғида Ўш шаҳри мэри Т. Сарибашов маълум қилди. Унга кўра, Ўш шаҳрида 72 масжидда ибодат қилинади. «Биз Ўш шаҳрининг қозиси билан гаплашдик, барча масжидлар санитар талабларга амал қилиб, антисептик, бетқоп билан таминланиши зарур эканини эслатдик. Масжидга кираётган ҳар бир намозхон юзқопни мажбурий турда…
Батафсил...Масжидларда намоз ўқишнинг янги қоидалари: 1,5 метрлик масофа сақланади , юзқоп тақилади
8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга бориш учун қўйилган чекловлар олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алгоритмига асосан, масжидларга беш маҳал намоз ўқиш учун келган намозхонлар қуйидаги қоидаларга амал қилишлари зарур. – юзқоп кийганингизга ишонч ҳосил қилинг; ⠀- камида 1,5 метр масофани сақланг; ⠀- қучоқлаб учрашиш ва қўл бериб кўришманг; ⠀- масжидларда дезинфекцилаш воситалари бўлиши шарт, масжид эшиги остида ҳар бир намозхоннинг тана…
Батафсил...Қирғизистонда масжидга боришга руҳсат берилди
Кейинги хафтадан, яъни 8-июндан бошлаб Қирғизистонда диний идораларга — масжидларга, черковларга ва намозхоналарга боришга қўйилган чекловлар олиниб ташланди. Ушбу қарорни Республика штаби Қирғизистон мусулмонлар диний идорасининг ва бошқа идораларнинг вакиллари билан маслаҳатлашгандан сўнг қабул қилинди. Ҳукуматнинг матбуот хизмати бугун, 4-июнда тарқатган маълумот бўйича, ушбу масканларда санитар чораларнинг сақланишини назорат қилиш ва текширувнинг алгоритми: юзқоп тақиш, кириш қисмларда намозхонларнинг тана ҳароратини…
Батафсил...Олма-Oтада 30 майдан масжидлар очилади
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 30 майдан ибодатхоналар ўз фаолиятини қайта бошлайди. КТК телеканали хабарига кўра, бунга оид қарор шаҳар бош санитар врачи Жандарбек Бекшин томонидан чиқарилган. Айни пайтда жамоа бўлиб диний маросимлар ўтказиш учун тақиқ сақланиб қолади. Бу ерда гап жума намозлари, черковлардаги шанба ва якшанба кунги ибодатлар ҳақида бормоқда. Мазкур чеклов коронавирус инфекциясини тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинган. Ибодат чоғида…
Батафсил...Қирғизистон Хитойдан қарзларни тўлашда енгиллик беришни илтимос қилди
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков хитойлик ҳамкасби Ван И билан 26 майда телефон орқали қилган мулоқотида Хитойга қарзни тўлаш масаласини муҳокама қилди. “Чингиз Айдарбеков коронавируснинг Қирғизистон иқтисодиётига келтирган зарарини ҳисобга олган ҳолда, ҳамкасби Ван Ини Хитойдан олинган қарзларни тўлашда енгиллик бериш масаласига эътибор қаратишга чақирди”, – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида. Жорий йилнинг апрелида президент Сўўронбай Жээнбеков ҳам Хитой раҳбари…
Батафсил...