Жалолобод вилояти қозиятининг масжидида вилоят қозиси Абдулазиз қори Закиров имомларга мажлис ўтказди. Жалолобод вилоятининг қозиси имомларга масжидга келиш қоидалари ва талабларини халққа тушинтиришга дават қилди. Мажлисга Сузоқ туманига қарашли қишлоқларнинг имомлари ва Жалолобод шаҳрининг имомлари қатнашди.
Мажлисда намозга келиш қоидаларига ва талабларига риоя қилиб, келаси жума намозини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Имомларга масжидга келган жамоатга хушмуомалалик билан тушунтириш ишларини юргизиб, кўрсатилган вақтга риоя қилиш, антисептик воситаларидан фойдаланишга кўрсатма берилди.
“Келинглар намозхонларга хушмуомалалик билан тушунтириш ишларини олиб борайлик, масжидга кирган намозхонларнинг оралиқни1,5 метрлик масофасига риоя қилиб, эртанги жума намозимизни тўғри бажарайлик. Масжидларимизнинг очиқ ҳолда қолиши ўзимизнинг ихтиёримизда ”,- деди вилоят қозиси.