Муфтият муҳтожларга рамазон фитрини тарқатади

Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси 11-июнда ҳар йили тўпланадиган рамазон фитрини муҳтожларга тарқатади.

Муфтиятнинг маълум қилишича, жорий йилда муфтиятга 300 дан ортиқ одам ёрдам сўраб мурожаат қилган. Эртага биринчи босқичдаги 70 нафар муҳтож одамларга рамазон фитрини тарқатиш режалаштирилди.

Тожливирус сабабли рамазон фитрини олиш учун келганлар,  алоқаларни камайтириш мақсадида рўйхат асосида навбат билан уч гуруҳга бўлинади.

Ёрдамга муҳтож, яшаш шароити оғир оилаларга, I, II, III гуруҳдаги ва кўзи ожиз ногиронларга — 2500 сом, 10 килограмм ун;

Яшаш шароити оғи, кам таминланган оилаларга  — 2 минг сом, 10 килограмм ун;

Ижарада яшаган, оилавий ижтимоий ҳолати ночор фуқароларга — 1500 сом, 10 килограмм ун.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ