Ҳозирда Қирғизистонда коронавирус сабабли ва унинг ёйилишини олдини олиш мақсадида Қирғизистон Мусулмонлар диний идораси, Жалолободдаги 11 жомеъ масжидида жума намозини ташкиллаштириш бўйича бир қатор ишларни олиб бормоқда.
Масжидларда ва жомеъ масжидларида санитар талабларига биноан дезинфекциялаш ишлари олиб борилди.
Эртага 12-июнь жума намозига соат 13:10да масжидлар очилиб, келган намозхонларни талабларга биноан 1,5 метр масофани сақлаш билан жойлаштирилади.
Ундан сўнг азон айтилиб, 13:30да намоз ўқилади, 13:45да намоз тўлиғи билан адо бўлади. Даватлар қилинмайди. Бундан ташқари қариялар, болаларга таҳоратни уйдан қилиш ва жуманинг суннатини уйдан ўқиб келиш тавсия қилинмоқда. Масжидга киргандан сўнг 15-20 минутдан ошиқ қолмай, жойнамозларни олиб келиши зарур.