Шавкат Мирзиёев Бишкекда ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаевга уй совға қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаевга Тошкент шаҳридаги янги турар жой мажмуаларининг биридан барча жиҳозлари ва маиший техникалари билан уч хонали уй совға қилди. Бу ҳақда журналист 18 октябрь куни «Facebook»даги саҳифасида хабар қилди. «Шу йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев менга Тошкентдаги Green Park турар жой мажмуасидан янги уч хонали квартирани ичидаги…

Батафсил...

Белорусиялик намойишчи оқ қалпоқ кийиб чиқди

Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида норозилик намойишлари 18-октабрда давом этмоқда. Бундай ҳаракатлар 71 кундан бери давом этмоқда. Александр Лукашенко президент сифатида қасамёд қилиб ҳам бўлди. 9 август куни МСК томонидан қайта президент этиб сайлангани эълон ҳам қилинган. Кеча намойишчилар орасида оқ қалпоқ кийган киши ҳам бўлди. Унинг сурати ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Батафсил...

ЕИ: Спикернинг Президент ваколатларини Қирғизистон Республикаси Бош вазирига топшириши жиддий саволларни туғдирмоқда

Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррелл Қирғизистонда бўлиб ўтаётган воқеалар тўғрисида баёнот берди. Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги делегацияси веб-сайтида эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, Европа Иттифоқи парламент сайловлари натижалари яқинда бекор қилинганидан кейин президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг истеъфога чиқишини эътиборга олган. “Президентнинг ваколатлари ва вазифалари давлатнинг халқаро мажбуриятларига, шу жумладан қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига риоя қилинган ҳолда Қирғизистон Республикаси Конституциясининг қонунчилик…

Батафсил...

Туркия вазири Қирғизистондаги сиёсий инқирозни Гулен тарафдорлари билан боғлади

15-октабрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли Қирғизистондаги сиёсий инқирозга илоҳиётчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг ҳаракати ҳам таъсир ўтказаётганини айтди. Анқарада Фатҳуллоҳ Гулен ҳаракати террористик ташкилот (FETO) деб ҳисобланади. “FETO нафақат Туркияга, балки бошқа давлатларга ҳам таҳдид солмоқда. Улар Қирғизистондаги нотинчликнинг асосий иштирокчилари. Туркиядаги тўнтаришга уринишдан кейин мен Гулен террорчиларининг Қирғизистондаги фаолиятини кузатдим ва улар мамлакатга зарар етказиши ҳақида огоҳлантирдим. Буни…

Батафсил...

Песков: Жээнбековнинг қарорини ҳиссиётларга қараб баҳолаш мумкин эмас

«Истеъфога чиқишини эълон қилган Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг ҳаракатларини» ҳиссий мезон «асосида баҳолаш мумкин эмас», – деди Кремл вакили Дмитрий Песков. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда. «Жээнбековнинг истеъфога чиқиши масъулиятли қадамми ёки унинг кучсизлигидан далолатми?» деган саволга Песков жавоб берди: «Вазиятни барқарорлаштириш ва конституциявий тузумга қайтиш учун йўналтирилган барча ҳаракатлар ёрдам беради», деди у. Песковнинг таъкидлашича, Москва вазият тез орада…

Батафсил...

Россия Қирғизистонга молиявий ёрдам кўрсатишни тўхтатади

Россия Қирғизистонни молиявий қўллаб-қувватлашни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда РБК Россия молия вазирлигидаги манбаларига асосланиб хабар берди. Унга кўра, қарор мамлакатдаги вазият туфайли қабул қилинган. «Россия Қирғизистондаги сиёсий вазият барқарорлашгунга қадар ва ҳокимият тўлиқ ишга тушгунга қадар молиявий кўмак бермасликка қарор қилди», дейилади баёнотда. Эслатиб ўтамиз, 2019-йилда Россия Қирғизистонга 30 миллион доллар ажратган эди. 2005-йилдан бери шерик мамлакат Қирғизистоннинг 700…

Батафсил...

БМТ Қирғизистонда ҳокимиятнинг қонуний вакили сифатида фақат Сўўрўнбай Жээнбековни тан олишини билдирди

Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) Қирғизистонда конституциявий ҳокимиятнинг қонуний вакили сифатида фақат президент Сўўрўнбай Жээнбековни тан олади. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталья Герман 12 октябрь куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан телефон орқали қилган мулоқоти пайтида билдирди. Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, мулоқот давомида Наталья Герман БМТ Қирғизистоннинг ишончли ҳамкори эканини ва бу ҳамкорлик…

Батафсил...

ЕХҲТ Қирғизистондаги барча томонларни зўравонликдан тийилишга чақирди

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) раҳбарияти Қирғизистондаги барча томонларни зўравонликлардан тийилишга ва мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Ташкилотга раислик қилувчи Албания номидан берилган баёнотда: “Албания президентлиги вазият ёмонлашаётганидан хавотир билдиради ва Қирғизистонни бирлашишга чақиради. Биз барча сиёсий раҳбарларни ва Қирғизистон фуқароларини зўравонликлардан тийилишга ва мамлакат барқарорлиги учун ишлашга чақирамиз. « Баёнотда таъкидланишича, ЕХҲТ Қирғизистондаги воқеаларни диққат…

Батафсил...

БМТ Қирғизистондаги вазиятдан хавотирланмоқда

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қирғизистоннинг собиқ президенти Рўза Ўтунбаева билан телефон орқали суҳбатлашди. Ўтунбаева Озодликнинг қирғиз хизматига ушбу хабарни тасдиқлади ва Гуттериш Қирғизистондаги вазиятдан хабардор эканлигини ва қирғизистонликларни қўллаб-қувватлашини кўрсатмоқчи эканлигини айтди. Бош котиб аввал БМТ вазиятни ҳал қилишда воситачилик қилишга тайёрлигини айтган. Ўтунбаева БМТ котибиятидаги воситачилик гуруҳи аъзоси. Гуруҳ таркибига 18 мамлакатдан раҳбарлар киритилган. 8-октябрь куни БМТнинг Қирғизистондаги…

Батафсил...

Россия мигрантлар учун юмшатишларни 15 декабрга қадар узайтирди

Россия президенти Владимир Путин «COVID-19 тарқалиши хатари муносабати билан Россияда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаганларнинг ҳуқуқий аҳволини мувоффиқлаштириш борасидаги чора тадбирлар» тўғрисидаги Фармон ҳаракатларини 15 декабрга қадар узайтирди. Аввалига юмшатишлар 15 мартдан 15 июнга қадар ҳаракатда бўлди, сўнг 15 сентябргача узайтирилди. Мазкур фармонга биноан хорижий фуқароларнинг миграция ҳисоби автоматик равишда узайтирилади. Ишга қабул жараёнида миграция ҳужжатлари талаб қилинмайди. Шу давр…

Батафсил...

Умра зиёратига 4-октябрдан рухсат берилади (талаблар)

 2020-йилнинг 4-октябридан Саудия Арабистони Қироллиги аҳолиси учун Умра зиёратига рухсат берилади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтиятининг матбуот котиби Мақсат Атабаев Саудия Арабистони янгиликлар агентлигига асосланиб, «Марал»га хабар берди. 4 октябрдан бошлаб Умра ва Ал-Ҳарам масжидига бориш учун чекловлар аста-секин бекор қилинади. Чекловлар бутун дунё бўйлаб COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун жорий этилган. Умра ибодатини адо этиш ва муқаддас Ал-Ҳарам масжидида намоз…

Батафсил...

Қирғизистон билан Россия авиақатновларни қайта тиклади

Россия 4 та мамлакатга парвозларни қайта тиклайди Бунга Қирғизистон ҳам киради. Бу ҳақда Россиянинг тожливирусга қарши тезкор штаби хабар берди. 21 сентябрдан бошлаб Қозоғистон (Нур-Султон), Қирғизистон (Бишкек) ва Белоруссия (Минск) га рейслар очилади. Россия-Жанубий Корея рейси 27-сентабр куни очилади. Ҳозирча бошқа маълумот берилмаган. «Парвозлар ҳафтада бир марта ўзаро келишув асосида амалга оширилади», дейилади хабарда.

Батафсил...

Қирғизистонликлар Швейцарияга борганда карантинга олинмайди

Қирғизистон фуқаролари энди Швейцарияга киргандан кейин 10 кун давомида карантинда бўлмайди. Ушбу қарор 7-сентябрдан кучга кирган. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Швейцария ҳукумати 4 сентябрь куни рўйхатдан Қирғизистонни чиқариш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлаган. Пандемия бошланганидан бери Швейцарияда жами 48265 киши тожливирус билан касалланган. Уларнинг 39,900 нафари даволанган. 1755 бемор касалликка чалинганидан кейин вафот этди.

Батафсил...

Россияга борган мигрантлар бошқа бир чет эл фуқаросининг уйида рўйхатдан ўтишлари мумкин. Янги қонун

Россияда уйи бўлган чет элликларга мигрантларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берувчи федерал қонун қабул қилинди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда. Аввалроқ «Россия Федерациясида бошқа мамлакатлар фуқароларини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграцион рўйхатдан ўтказиш тўғрисида» ги қонунга ўзгартишлар киритилиб, июнь ойида Президент Владимир Путин томонидан имзоланган эди.  Ҳужжатга кўра, бундан буён Россияда ўз яшаш жойига эга бўлган чет элликлар бошқа чет элликларни…

Батафсил...

Саудия Арабистони «махсус категориялар» бўйича халқаро парвозларга қўйилган тақиқни бекор қилади.

Саудия Арабистони бугун, 15 сентябрь куни «махсус категориялар» бўйича халқаро парвозларга қўйилган тақиқни бекор қилади. Reuters агенттигининг маълумотларига кўра, махсус категорияга ҳукумат вакиллари ва ҳарбий хизматчилар, дипломатлар ва уларнинг оилалари, чет элдаги давлат ёки хусусий сектор ишчилари, тадбиркорлар, чет элда даволанишга муҳтож беморлар, чет элдаги талабалар, гуманитар муаммоларга дуч келган одамлар ва спорт жамоалари киради. Форс кўрфази фуқаролари ва яшаш…

Батафсил...

Қирғизистон-Қувайт мунтазам рейслари тикланди

Бугун, 10 сентябрь куни Қирғизистон ва Қувайт ўртасида авиарейслар тикланди. Фуқаровий авиация агентлигининг хабар беришича, бугун Кувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси Бишкек – Ал Кувайт йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишни бошлади. Ушбу йўналиш ҳафтада бир марта – пайшанба кунлари амалга оширилади.

Батафсил...

АҚШда 8 йил аввал йўқолган қирғизистонлик аёлнинг ўлимида эри гумон қилинмоқда

АҚШда қирғизистонлик Рабихон Сайдерс (собиқ фамилияси Ҳасанова) ўлими юзасидан суд жараёни давом этмоқда. Айбланувчи – марҳумнинг эри Хэп Сейдерс. Пенсильвания штатидан яшаган 53 ёшли Рабихон 2012-йилнинг март ойида бедарак йўқолган. Кейинчалик қизи полицияга мурожаат қилган. Суриштирув жараёнида Рабихон яшаган уйдаги печкадан кул ва суяклар, қон излари топилган. Шу билан бирга, унинг йўқолгани ҳақидаги версия ҳам кўриб чиқилган эди. Суриштирув ишлари…

Батафсил...

Россия яна учта давлат билан парвозларни тиклади

Россия Миср, Бирлашган Араб Амирликлари ва Малдив оролларига парвозларни тиклади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Шу кунгача Туркия, Абхазия, Танзания, Черногория, Хорватия, Белоруссия, Буюк Британия, Сербия, Швейцария, Болгария, Куба, Доминикан Республикаси ва Мексика россияликлар учун ўз чегараларини очиб беришган. Бироқ, чегарадан ўтиш қоидалари ҳар бир мамлакатда ҳар хил: айрим давлатларда COVID-19  йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома керак бўлса, баъзиларига 2 ҳафталик…

Батафсил...
1 … 11 12 13 14 15 16