Песков: Жээнбековнинг қарорини ҳиссиётларга қараб баҳолаш мумкин эмас

«Истеъфога чиқишини эълон қилган Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг ҳаракатларини» ҳиссий мезон «асосида баҳолаш мумкин эмас», – деди Кремл вакили Дмитрий Песков. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

«Жээнбековнинг истеъфога чиқиши масъулиятли қадамми ёки унинг кучсизлигидан далолатми?» деган саволга Песков жавоб берди:

«Вазиятни барқарорлаштириш ва конституциявий тузумга қайтиш учун йўналтирилган барча ҳаракатлар ёрдам беради», деди у.

Песковнинг таъкидлашича, Москва вазият тез орада тинчланишига умид қилмоқда.

Аввалроқ Россия Қирғизистонга молиявий кўмак беришни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ