Саудия Арабистони «махсус категориялар» бўйича халқаро парвозларга қўйилган тақиқни бекор қилади.

Саудия Арабистони бугун, 15 сентябрь куни «махсус категориялар» бўйича халқаро парвозларга қўйилган тақиқни бекор қилади.

Reuters агенттигининг маълумотларига кўра, махсус категорияга ҳукумат вакиллари ва ҳарбий хизматчилар, дипломатлар ва уларнинг оилалари, чет элдаги давлат ёки хусусий сектор ишчилари, тадбиркорлар, чет элда даволанишга муҳтож беморлар, чет элдаги талабалар, гуманитар муаммоларга дуч келган одамлар ва спорт жамоалари киради.

Форс кўрфази фуқаролари ва яшаш учун рухсатномаси ёки меҳмонлик визаси бўлганлар, тожливирусга қарши таҳлили яхши чиққанлар, қиролликка киришлари мумкин.

Бундан ташқари, 2021-йилнинг 1-январидан бошлаб фуқароларнинг ҳаво, қуруқлик ва денгиз орқали ҳаракатланишидаги барча чекловларни бекор қилинади.

Айни пайтда мамлакатда тожливирус юқтирганларнинг сони 325 651 га етди ва 4268 киши вафот этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ