Туркия вазири Қирғизистондаги сиёсий инқирозни Гулен тарафдорлари билан боғлади

15-октабрь куни Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли Қирғизистондаги сиёсий инқирозга илоҳиётчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг ҳаракати ҳам таъсир ўтказаётганини айтди. Анқарада Фатҳуллоҳ Гулен ҳаракати террористик ташкилот (FETO) деб ҳисобланади.

“FETO нафақат Туркияга, балки бошқа давлатларга ҳам таҳдид солмоқда. Улар Қирғизистондаги нотинчликнинг асосий иштирокчилари. Туркиядаги тўнтаришга уринишдан кейин мен Гулен террорчиларининг Қирғизистондаги фаолиятини кузатдим ва улар мамлакатга зарар етказиши ҳақида огоҳлантирдим. Буни бугун қирғиз биродарларимиз кўриб турибди. Биз эҳтиёт бўлишимиз ва ушбу ташкилот томонидан онги заҳарланган талабаларга алоҳида эътибор қаратишимиз керак «, деди Чавушоғлу Анқарадаги Халқаро Қозоқ-Турк Университетида сўзга чиқиб.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ